Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:56

“Ўзбекнефтгаз” экс-раҳбари: “Мирзиëев монополистлар баҳридан ўтса, энергетик бўҳрон 3 кунда ҳал бўлади”


Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергияси билан бир пайтда¸ метан газ тақчиллиги ҳам кузатилмоқда.
Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергияси билан бир пайтда¸ метан газ тақчиллиги ҳам кузатилмоқда.

Ҳали қиш бошланмай туриб миллионлаб ўзбекистонликни қақшатаëтган газ¸ свет ва ўтин-кўмир тақчиллигига барҳам бериш йўлларини таклиф қилган “Ўзбекнефтгаз” компанияси собиқ раҳбари Анвар Ҳусаинов Озодлик билан суҳбатда сарлавҳага чиқарганимиз фикрни билдирди.

Анвармирзо Ҳусаинов
Анвармирзо Ҳусаинов

Мутахассисга кўра¸ жорий бўҳронга зудлик билан барҳам беришнинг биринчи йўли қўшнилар билан фавқулодда келишувга эришишдир.

Қўшниларимиз кимлигига бир қаранг. Бир ëнимизда - дунëдаги энг катта газ заҳираларига эга Туркманистон¸ бошқа томонда эса¸ нефтга бой Қозоғистон. Халқ совуқдан қийналаëтган кунда¸ бугун уларнинг ҳаммаси Тошкентда. Туркманистон президентига Ўзбекистон Фанлар академияси фахрий академиклигини бердик¸ шунча хушомадлар қилдик. Буни кўриб¸ бугуноқ бизнинг президент газ бўйича янги келишув имзолайди ва Туркманистондан эртадан бошлаб 15 миллиард куб метр газ сотиб оламиз¸ деб халққа чиқиб айтади¸ деб умид қилдим. Туркманистон газ қувурлари бизникига уланган. Шундай келишув қилинса¸ икки-уч кунга қолмай¸ Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ муаммоси ҳал бўларди. Афсуски¸ бунақа бўлмади”¸ дейди Озодлик билан 29 ноябрь кунги суҳбатда Анвар Ҳусаинов.

Мутахассис¸ Ўзбекистонда 30 йилдан бери ечимини топмай келаëтган энергетик тақчиллик сабаблари ва уларни ҳал қилишнинг фундаментал ечимлари ҳақида ҳам фикр билдирди.

Суҳбатни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:21 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG