Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:56

Мирзиёев туркияликларни президент сайловида Эрдўғонга овоз беришга чақирди


Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев туркиялик сайловчиларни икки ойдан кейин бўлиб ўтадиган президент сайловида амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон номзодини “тўлиқ қўллаб-қувватлаш”га чақирди.

Бу чақириқ Мирзиёевнинг 16 март куни Туркия пойтахти Анқарада ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитидаги нутқида янгради.

Мирзиёев “замонавий ва қудратли Туркиянинг бугунги барча ютуқларида ва эришаётган улкан марраларида Эрдўғоннинг мислсиз хизматлари борлигини" таъкидлаган.

"Шу боис барча қардош халқларимиз номидан турк элига мурожаат этиб, сайловларда муҳтарам Ражаб Тоййиб Эрдўғон номзодини тўлиқ қўллаб-қувватлашга чақирамиз”, деган Ўзбекистон президенти.

ТДТнинг навбатдан ташқари Анқара саммитига раислик қилган Шавкат Мирзиёевнинг баёноти Ўзбекистонда амалдаги президент муддатини чўзишга қаратилган конституция бўйича референдумга тайёргарликлар бораётган паллада янграмоқда.

30 апрелда ўтиши белгиланган референдум Шавкат Мирзиёевнинг амалдаги икки президентлик муддатини ноллаштириши ва унга 2040 йилга қадар ҳокимиятда қолишига имкон бериши кутилади.

ТДТ мамлакатларида фавқулодда вазиятларни бошқаришга бағишланган Анқара саммитидаги нутқида Мирзиёев, шунингдек, Туркияда 48,5 минг одам ўлимига сабаб бўлган 6 февраль санасини Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Қурбонларни хотирлаш ва бирдамлик куни, деб эълон қилишни таклиф этган.

Ўзбекистон президенти ўз мамлакати зилзила марказларидан бири бўлган ва ўзбек қутқарувчилари иш олиб борган Ҳатай вилоятининг Овакент ҳудудидаги тикланиш ишларига ҳисса қўшиш ниятида эканини айтган.

Бундан ташқари, талафот кўрган ҳудудлардан ёши улуғ инсонлар ва нуронийларнинг юртимизда соғлиғини тиклаши ва дам олишлари, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк аждодларимиз қадамжоларини зиёрат қилишлари учун барча қулай шарт-шароитларни яратиб берамиз”, деган Мирзиёев келаётган ёз мавсумида ўзбек расмийлари Туркиянинг Ҳатай вилояти ёшларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этмоқчилигини қўшимча қилган.

Ўзбекистон президенти ўз нутқида ТДТ доирасида Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини тузиш ҳамда уни Тошкентда жойлаштириш бўйича ташаббусини ҳам кўтарган.

Гарчи Анқарадаги саммит табиий офатлар ва инсонпарварлик ёрдами мавзусига бағишланган бўлса-да, айрим таҳлилчилар бу тадбир асосан, амалда Туркияни 20 йилдан буён бошқараётган президент Эрдўғонни қўллаш учун ўтказилганини айтишмоқда.

Сўнгги йилларда турк лирасининг кескин қадрсизланиши ва ўтган ой юз берган ҳалокатли зилзила оқибатлари Эрдўғоннинг яна бир муддат президентликка сайланиш истиқболларига салбий таъсир кўрсатгани айтилади.

Ўзбекистон-Туркия: Эрдўғон Тошкентга нима учун борди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:18 0:00

Туркияда навбатдаги президент сайлови жорий йилнинг 14 майига белгиланган. Мазкур сайловда амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга асосий рақиб мухолифатдаги олти партия томонидан илгари сурилган номзод – Жумҳурият халқ партияси лидери Камол Қиличдорўғли бўлиши кутилмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG