Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:57

Ўзбек-қирғиз чегара келишуви: Барак эксклави Ўзбекистонга ўтди


Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров. Бишкек, январь, 2023
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров. Бишкек, январь, 2023

Қирғизистон чала ярим очиқланган Ўзбекистон билан баҳсли чегараларни делимитация қилиш келишуви доирасида ўзининг Барак қишлоғини Ўзбекистонга топширди.

Қувват Тўрақулов туғилиб ўсган қишлоғидан жўнаб кетар экан, “кетиш жуда қийин эканлигини айтади.

«Бошқа томондан, бу масала яхши томонга ҳал қилинди. Бизга уй қуриб беришларини ваъда қилишди» дейди унинг хотини.

Икки томонлама келишув шартларига кўра, Қирғизистоннинг 208 гектар ҳудудга эга Барак қишлоғи Ўзбекистонга берилди. Ўз навбатида Қирғизистон ҳам Андижон вилоятидан тенг миқдордаги ҳудудни ўзига қўшиб олмоқда.

Баракликлар ёз охиригача ўша бошқа ҳудудга кўчирилади.

Қишлоқдаги юзга яқин уй ва бир нечта ҳукумат бинолари бузилиб қурилиш материаллари Қирғизистонга олиб кетилган.

Узоқ йиллик чегара низолари икки давлат ўртасидаги муносабатларда энг оғриқли масала бўлиб келди.

«Амалий жиҳатдан бу икки давлат низолар абадий бўлмаслигини исботловчи мисол келтирди», - дейди Бишкеклик сиёсатшунос Эмил Жўраев Озодлик билан суҳбатда.

“Ўзбек-қирғиз чегарасидаги коррупция ва узун навбатлардан чарчадик”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:06 0:00


Совет картографлари бир давлатнинг чегарасини бошқа бир давлатга ноқулай тарзда қўшиб қўйиш оқибатлари ҳақида табиийки бош қотириб ўтиришмаган.

Барак маҳаллий аҳолиси учун чегарани кесиб ўтиш кўпинча қийин бўлган. Бироқ 2010 йилда Қирғизистон жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида содир бўлган қонли этник тўқнашувлардан кейин Ўзбекистон чегараларини ёпгач, вазият кескин ёмонлашди.

Барак аҳолиси чегарага яқин Ўш ва Қорасув каби шаҳарларга бориш учун юзлаб километр масофани босиб ўтишга мажбур бўлган. Шу билан бирга қишлоққа кундалик маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини олиб кириш ҳам узоқ йиллик машаққатлардан бири эди.

2016 йилда ҳатто икки давлат ўз ҳарбийларини Унгар-Тепа деб аталган кичик тоғ яқинига жойлаштирган ҳам эди.

Аммо салкам олти ой ўтиб, Ўзбекистоннинг биринчи авторитар президенти Каримов вафот этди.

Барак қишлоғи яшовчиси уйини ташлаб чиқишдан олдин.
Барак қишлоғи яшовчиси уйини ташлаб чиқишдан олдин.


Каримов даврида 13 йил бош вазир бўлиб ишлаган янги раҳбар Шавкат Мирзиёев тезда яқин қўшничилик сиёсатига нисбатан мутлақо бошқача қарашга эга эканлигини кўрсатди.

2017 йилга келиб Қирғизистон билан узоқ йиллардан бери ёпиқ бўлган чегара пунктлари очилди. Чегаранинг икки томонида яшовчи оилалар яна борди-келди қилишни бошлади, савдо-сотиқ ривожланди.

Баракликларнинг ҳаёти ҳам бирмунча осонлашди.

Қирғизистонлик депутат Алишер Қозуевнинг айтишича, асосий даромад манбаи деҳқончилик бўлган Барак аҳолиси Ўзбекистон сув бермаётганидан қийналаётганини айтди.

Ўзаро муносабатлардаги музлар эриганига қарамай, чегарани делимитация қилиш бўйича ишлар 2018 йилга келиб тўхтаб қолди.

Жапаровнинг 2020 йилда сиёсий нотинчликдан сўнг Қирғизистон ҳокимиятга келиши билан, музокаралар давом этди.

Қирғизистоннинг собиқ Барак анклави аҳолиси Қирғизистонга ўтишга мажбур бўлган йўл. Ўзбекистон 2013 йилда қисқа йўлни ёпиб қўйган.
Қирғизистоннинг собиқ Барак анклави аҳолиси Қирғизистонга ўтишга мажбур бўлган йўл. Ўзбекистон 2013 йилда қисқа йўлни ёпиб қўйган.

Ўзбекистон томони билан муваффақиятли музокаралар олиб борган Жапаров ҳукумати Қирғизистон ҳудудидаги стратегик сув омбори Кампирободни Ўзбекистон назоратига ўтказувчи келишувни парламентда тасдиқлашга эришди.

Қирғизистонда 2022 йилнинг иккинчи ярмида чегара келишувини танқид қилган 20 дан ортиқ фаол қамоққа ташланди.

Мирзиёев 2023 йилнинг январида Бишкекка давлат ташрифи билан келиб, ўз нутқида Жапаровни алқади.

«Агар унинг сиёсий иродаси бўлмаганида, бугунги натижага эришмаган бўлардик. Бу муаммоларни эртага, индинга қолдиришимиз мумкин эди. Эртага 30 йил давом этди аммо муаммолар ҳал этилмади», деган эди Мирзиёев.


Ўш губернатори Элчибек Жантаев Озодликка берган интервьюсида Жапаров Барак қишлоғи аҳолисини доимий тураржой билан таъминлаш учун «шахсий жамғармаси»дан 270 миллион сўм (3 миллион доллар атрофида) ажратганини айтди.

Кўчиришнинг охирги муддати 31 август Қирғизистон мустақиллик кунига қадар этиб белгиланган.

Жапаровнинг яқин дўсти ва миллий хавфсизлик бошлиғи Қамчибек Ташиевнинг 2021 йилда Тожикистонга тегишли бўлган Қирғизистондаги Ворух анклавини ўзаро айирбошлаш ҳақидаги гаплари Ворух аҳолисининг ғазабига дучор бўлди.

Қирғизистоннинг Ўзбекистонга ўтган Барак эксклавига гуманитар ёрдам етказилмоқда, 2013 йил 25 январь.
Қирғизистоннинг Ўзбекистонга ўтган Барак эксклавига гуманитар ёрдам етказилмоқда, 2013 йил 25 январь.


Икки давлат ўртасида қуролли чегара можароси бошланди. Низо иккала томондан ўнлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди.

Аммо охирги йилда Тожикистон ва Қирғизистон чегарани делимитация қилиш бўйича бир нечта музокаралар ўтказди. Масала ижобий ҳал қилинишига умид бор.

Бу ҳар икки томоннинг “қийин қарорлар қабул қилишга қанчалик тайёрлигига боғлиқ, дейди таҳлилчи Жўраев.

«Ворухда 40 000 га яқин одам яшайди, Баракдаги бир неча юз киши билан солиштирганда вазият анча мураккаброқ», дея хулоса қилади таҳлилчи.

Форум

XS
SM
MD
LG