Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:23

Беш йилда олти вазир. Экспертлар ўзбек спортига сайловларни қайтариш кераклигини айтмоқда


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

18 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иккига ажратилган Туризм ҳамда Спорт вазирликлари раҳбарларини тасдиқлади. Туризм ва маданий мерос вазирлигига Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилади, Спортни ривожлантириш вазирлигига эса Савдо-саноат палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адҳам Икромов тайинланган.

2021 йил апрел ойида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бирлаштирилиб, Туризм ва спорт вазирлиги тузилган эди.

Аввалроқ Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига биноан лавозимдан кетгани эълон қилинди.

Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси йиғилишда сайланади.

Ажратиш ва қўшишлар

Исмини ошкор қилмасликни сўраган спорт мутасаддиларидан бирининг Озодликка айтишича, соҳани бошқарувчи идорани тинимсиз ажратиш ва қўшишлар "беқарор ва тушкун бир муҳитни яратган".

- Вазирлик яна иккига ажралди. Охирги беш йилда олтита вазир ва олти хил ташкилот бўлди. Қўшилди, айрилди, яна қўшилди, яна ажратилди... Спортдан мутлақо узоқ одамлар ўйлайдики, вазирлик номини ўзгартирса ёки уни тинимсиз ажратиб-қўшиб турса, иши зўр бўлади. Охирги йилларда спортни бошқарган ва бошқараётганлар бу соҳага мутлақо алоқаси йўқ одамлардир.

Ўзбекистондаги спорт соҳаси маъсулларидан яна бири Озодлик билан суҳбатда спорт соҳасига раҳбарларни тепадан тайинлаш тажрибасига барҳам бериш, сайлов тизимини қайтариш кераклигини айтади.

- Президент томонидан тайинланаётган амалдорлар бошқарувнинг бошқа усулини билишмайди. Бу соҳадаги энг йирик муаммо илдизи - 30 йиллик мустақил Ўзбекистон тарихида Ўзбекистон спорт федерациялари, Олимпия қўмитасига сайловлар бўлмаган, ҳаммаси юқоридан тайинланяпти.

Исми очиқланмаслигини сўраган мулозимнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда анъанага айланган спорт соҳаси, турли федерацияларга куч тизимлари раҳбарларининг кураторлик қилиш тажрибаси ўзини оқламаган.

- Ҳамма федерация ва спорт йўналишларига давлат амалдорларини бошлиқ қилиб қўйишган, мажбуран. Масалан, 15 йилча федерацияда ўтирган Мираброр Усмонов ҳам амалдор, ҳам сенатор, ҳам шакар ишлаб чиқариш заводларига эга тадбиркор бўлган. Бу шакар заводлари ҳукуматдан имтиёзлар олиб келган. Жорий раҳбар, ДХХ раиси Абдусалом Азизов эса бирор марта жўяли таклиф билан чиққани йўқ. Соҳани коррупция босиб кетган, у эса куч ишлатар тизимлардан бўла туриб, ўзини кўрмаётганга олиб келяпти.

Мутахассисларга кўра, Ўзбекистонда совет даврида 8–10та спорт турлари яхши ривожланган бўлса, ҳозир келиб улар 2–3тага тушиб қолган. Озодлик билан аноним тарзда суҳбатлашган соҳа мутасаддилари бу спорт турларининг аҳволи ҳам аянчли эканини айтишмоқда. Бу эса, мамлакат халқаро мусобақаларда кўрсатаётган натижаларга таъсир кўрсатмасдан қолмаяпти.

Хитойдаги Қишки Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан ягона спортчи - тоғ чанғичи Комилжон Тўхтаев иштирок этди. Биринчи стартдан сўнг 29-ўринни эгаллаган Тўхтаев 16 февраль куни слалом дастуридаги чиқишида хатога йўл қўйгани боис дисквалификация қилинган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG