Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:00

“Оҳангаронцемент” ҳавога цемент пуркамоқда. Экология қўмитасининг "қўли боғланган"


Экология қўмитаси мулозими¸ "Оҳангаронцемент" ҳавога чиқараëтган цемент кули ва кукунларнинг нормадан бир неча баравар баланд эканини эътироф қилди.
Экология қўмитаси мулозими¸ "Оҳангаронцемент" ҳавога чиқараëтган цемент кули ва кукунларнинг нормадан бир неча баравар баланд эканини эътироф қилди.

150 мингга яқин аҳоли яшовчи Тошкентнинг иккинчи йирик тумани Оҳангарондаги цемент заводи¸ оддий аҳоли вакилларининг Озодликка билдиришича¸ атроф-муҳитга турли заҳарли чиқиндилар ва ҳатто цемент пуркашда давом этмоқда.

Инсонлар саломатлиги¸ атроф-муҳитга муттасил зиëн етказаëтган бу корхонанинг экологик талабларга жавоб бермаслиги ҳақида Президент портали¸ Бош прокуратурага қилинган шикоятлар¸ оҳангаронликларга кўра¸ натижасиз қолган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг Озодлик суҳбатлашган мутахассиси бундай чорасизликни Шавкат Мирзиëевнинг 2016 йил 5 октябрь куни имзолаган 4848-сонли қарори билан изоҳлади.

“Оҳангаронцемент”нинг асосий мулкдори – Россиянинг Евроцемент груп компанияси матбуот хизмати Озодликнинг оҳангаронликлар ва мутахассислар эътирозига 10 декабрь куни "ҳавога чиқарилаëтган ташламаларнинг нормадагидан баланд эмас"лигини билдириш билан жавоб қайтарди.

Цемент чангига бурканган Оҳангарон

Сўнгги пайтларда Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангаронцемент” АЖ заводидан чиқаëтган ишлаб чиқариш отходи миқдори сезиларли даражада кўпайган. Бу эса ўз навбатида инсон соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Заводнинг 86% акцияси россияликларда¸ қолгани эса Ўзбекистон томонда. Демак қаймоғини улар олиб кетади¸ зарарини кўрадиган эса бу ердаги аҳоли. Катталар майлику-я, ўсиб келаётган ëш авлодга қанақа таъсир кўрсатади?!”¸ деб мурожаат қилди 6 декабрь куни Оҳангаронда яшовчилардан бири.

Бу суҳбатдошга кўра¸ кун давомида ҳар хил юмуш билан кўпинча заводнинг атроф-муҳитга чиқараëтган газ ва чанггига эътибор бермаган оҳангаронликлар¸ ҳар тонгда бу жараëннинг муттасил бораëтганининг исбот-далилига кўз юма олмайди.

Эрталаб турсак¸ ҳамма жойда қалин цемент ва чанг турган бўлади. Машиналарнинг ойналари¸ капотлари устида йиғиб олса бўладиган даражада цементли чанг бўлади”¸ деган оҳангаронлик суҳбатдош¸ ўз машинаси устидаги оппоқ чанг қатлами ва “Оҳангаронцемент” ҳавога пуркаб турган тутун суратини гапига илова қилди.

Оҳангаронликларга кўра¸ бутун шаҳар ҳар куни ана шундай цемент чангига бурканиб яшамоқда.
Оҳангаронликларга кўра¸ бутун шаҳар ҳар куни ана шундай цемент чангига бурканиб яшамоқда.

Заводлар ҳавога чиқараëтган зарарли ташламаларни назорат қиладиган борми?

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида” 2000 йили қабул қилинган қонунига мувофиқ¸ “Давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади”.

Аммо 7 декабрь куни Озодлик гаплашган мазкур қўмита мутахассиси¸ Шавкат Мирзиëевнинг 2016 йил 5 октябрида имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга¸ хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яшхилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4848-сонли фармони қўмитанинг бу назорат фаолиятини фалаж қилиб қўйганини айтади.

Нафақат Экология қўмитаси¸ кейинги икки йил ичида ҳатто прокуратура ҳам “Оҳангаронцемент”ни текшира олмаяпти. Президент ҳар қандай текширишни бутунлай тўхтатган 4848-сонли фармони билан. “Оҳангаронцемент” устидан шикоятлар бизда ҳам порталда ҳам¸ прокуратурада ҳам қалашиб ëтипти¸ лекин ҳеч нарса қилолмаймиз. Гидромет анализлари ҳавога чиқарилаëтган зарарли ташламаларнинг нормадан камида 3-4 баробар кўплигини кўрсатиб турипти¸ лекин уларга огоҳлантириш мактуби юборишдан бошқа қўлимиздан ҳеч нарса келмайди”¸ - деди Давлат экология қўмитаси мутахассиси.

“Ҳатто текшириб¸ завод фаолиятининг экологик стандартларга мос эмаслигини аниқлаганимизда ҳам¸ қонунга кўра¸ улардан нормадан ортиқ зарарли газ учун компенсация тўлашни талаб қила оламиз¸ холос. Бу компенсация давлат бюджетига ўтади. Аммо аҳоли вазият қурбони бўлиб қолаверади”¸ - деб қўшимча қилади исми очиқланмаëтган бу мулозим.

“Оҳангаронцемент” АЖдаги вазиятдан бевосита хабардор маҳаллий мутахассис¸ 50-60 йилларда қурилган қувур ва турбиналар эскириб¸ талабга жавоб бермайдиган ҳолга тушгани¸ айни пайтда¸ уларни ўчириш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини айтади.

Оҳангаронцемент”нинг цемент чангини¸ кул қурумини ушлаб қоладиган фильтрлари эскириб¸ ишдан чиқиб бўлган. Биттасини ремонт қилди¸ барибир талабга жавоб бермайди. “Евроцемент груп“ “Ўзқурилишматериаллари“ билан бирга завод территориясида қўшимча корхона қураяпти ҳозир. Замонавий экологик талабларга жавоб бериши керак бўлган янгиси ишга туширилганидан кейин булар ҳозир ишлаб турган эски заводни тўхтатиши мумкин. Унгача аҳвол шунақа давом этаверади¸ чунки президент заводни ўчиришга рухсат бермайди”¸ деди Озодлик гаплашган оҳангаронлик мутахассис.

Жорий йил 19 октябрь куни Оҳангарон шаҳрида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигида яна бир қўшма корхона ташкил этилиши ҳақида хабар қилган маҳаллий агентликлар¸ қиймати 160 миллион долларлик бу лойиҳанинг 20 ой давомида (2021 йил ўрталаригача – таҳр.) ишга туширилиши ҳақида ëзди.

7 декабрь куни Озодлик “Оҳангаронцемент”нинг асосий мулкдори Евроцемент групнинг Москвадаги бош офиси билан боғланиб¸ оҳангаронликлар шикояти ва мутахассислар тилга олган маълумотларга муносабат билдиришни сўради.

Бу масала атрофлича ўрганилиб¸ албатта¸ жавоб берилишини билдирган ҳолдинг матбуот хизматидан 10 декабрь куни қуйидаги ëзма жавоб келди.

"Оҳангаронцемент" АЖ одатдаги режимда ишлаяпти. Атмосферага чиқарилаë.тган ташламаларни корхонанинг ўзи¸ шунингдек давлат назорат-текширув тизимлари мониторинг қилмоқда. Ташламалар рухсат этилган миқдордан баланд эмас.

Корхона майдонида шунингдек замонавий жаҳон стандартларига жавоб берадиган цементни қуруқ усулда ишлаб чиқарувчи юқори технологияли янги завод қурилиши бормоқда. Янги завод маҳсулотларининг биринчи партиясини 2020 йил ўрталаридан ишлаб чиқариш бошланади".

Цемент чанги ва саломатлик

Озодлик гаплашган оҳангаронлик врачлардан бири¸ “Оҳангаронцемент” заводининг одамлар саломатлигига етказаëтган зарарини “авлодларга чўзиладиган эпидемия” деб атади.

Бу оммавий заҳарланиш каби шов-шувли жараëн эмас. Яъни ҳавога цемент чанги чиқиши оқибатида юзлаб одам бирданига госпитализация бўлмайди. Ҳар куни таркибида цемент ва бошқа заҳарли элементлар бўлган ҳаводан нафас олиш аҳоли орасида силикоз касали кенг тарқашига сабаб бўлади. Саноат аэрозоллари ва чанглар келтириб чиқарадиган касалликлардан бўлган силикоз асосан кончи-кўмирчиларнинг касб касаллиги ҳисобланади. Лекин “Оҳангаронцемент” яқинида яшовчилар орасида ҳам шу касаллик кўп тарқалган. Бунинг аниқ статистикаси Тошкентдаги илмий-тадқиқот институтида бўлиши керак”¸ деган маҳаллий врач ўзида оҳангаронликлар орасида силикознинг қанчалик кенг тарқалганини кўрсатувчи аниқ рақамлар йўқлигини билдирди.

Совет иттифоқи даврида қурилган Оҳангарондаги цемент заводининг 86 фоиз акцияси 2006 йили Россиянинг Евроцемент груп холдинггига сотилди.

Расмий сайтида ëзилишича “Оҳангаронцемент” АЖ Ўзбекистондаги иккинчи энг йирик цемент заводи ҳисобланади ва унинг лойиҳавий қуввати йилига 2 180 000 тоннани ташкил этади.

БИЛДИРИШ: 7 декабрь куни эълон қилинган мақола 10 декабрь куни Евроцемент груп матбуот хизмати юборган жавоб билан тўлдирилди.

XS
SM
MD
LG