Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:53

Ўзбекистонда қидирувдан олиб ташланган Ғофур Раҳимов Тошкентга келиб кетди


Раҳимов бир ой аввал Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “қидирувдаги шахслар” рўйхатида бўлган
Раҳимов бир ой аввал Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “қидирувдаги шахслар” рўйхатида бўлган

Шу ой ўрталарида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “қидирувдаги шахслар” рўйхатидан олиб ташланган ўзбекистонлик ишбилармон, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, айни пайтда Халқаро бокс федерацияси - AIBA президенти вазифасини бажараётган Ғофур Раҳимов 27 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти билан учрашган. Бир ой аввал Раҳимов ва рафиқасининг исми ИИВ қидирувдаги шахслар рўйхатида пайдо бўлган эди.

Ўзбекистонда таъмагирлик, жиноий йўл билан қўлга киритилган даромадларни легаллаштириш ва шунингдек, ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумон қилиниб қидирувга берилган, шу ой ўрталарида эса ИИВнинг "қидирилаётганлар рўйхати"дан олиб ташланган Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, 67 ёшли Ғофур Раҳимов Тошкентга келди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига кўра, Раҳимов 27 июл куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашган.

Ғофур Раҳимов МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Тошкентда.
Ғофур Раҳимов МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Тошкентда.

Раҳимов ўз чиқишида "Ўзбекистон Олимпия ҳаракатида инқилобий ўзгаришлар" юз бераётгани ва бу президент Мирзиёев олиб бораётган сиёсатнинг муҳим йўналиши эканини айтган.

Раҳимов Ўзбекистонни 2010 йилда тарк этганидан буён илк бор Тошкентга келган ва 27 июл куни қайтиб кетган.

2013 йилнинг 6 февралида Ғафур Раҳимовга Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165 (товламачилик), 243 (жиноий фаолиятда олинган даромадларни легаллаштириш) ва 228 (ҳужжатларни қалбакилаштириш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этиш айбловлари қўйилган эди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ғофур Раҳимовга 2013 йилнинг февралида қидирув эълон қилган.

Раҳимов исми 2016 йилнинг 15 сентябрига қадар Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий ваколатхонаси қидирув лентасида ҳам бўлган.

Ўтган ой Раҳимов ва унинг турмуш ўртоғи экани айтилаётган Лола Раҳимоваларнинг исми Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг қидирилаётган шахслар рўйхатида қайта пайдо бўлди.

12 июл куни эса Озодлик Ғафур Раҳимовга қидирув тўхтатилгани ва унинг Ўзбекистонга қайтишига ҳуқуқий изн берилгани ҳақда хабар қилди.

Жорий йил май ойида Раҳимов бошқараëтган Халқаро бокс ассоциацияси расмий сайтида тадбиркорнинг Вашингтон ва Лондондаги адвокатларидан ўзига қўйилган санкцияни қайта кўриб чиқиш талаби билан АҚШ Молия вазирлигига мурожаат қилишни сўрагани хабари пайдо бўлди.

Бу баёнотда Ғaфур Раҳимовнинг қуйидаги сўзлари келтирилган:

“Мен ҳеч қачон уюшган жиноий гуруҳ билан алоқадор бўлмаганман ҳамда мен ҳеч қачон ҳеч қандай жиноятларда айбланмаганман. АҚШ Молия вазирлиги босими давом этаётган бўлсада, мен АIBA бошқаруви ва молиявий барқарорлигини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларимни давом эттираман. Мен боксни яхши кўраман. АIBA ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтади ва менга қарши асоссиз айбловларга қарамай, ҳаётимни спортга бағишлашда давом этаман”.

Ғафур Раҳимов АҚШ Молия вазирлигининг уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларига қарши жорий қилган санкциялари рўйхатига илк бор 2012 йилнинг 23 февраль куни "Евроосиëдаги жиноий синдикат" етакчиларидан бири сифатида киритилган эди.

"Постсовет фуқароларидан ташкил топган “Биродарлик халқаси” (Братва) даги белгиловчи шахс бўлган Ғафур Раҳимов ўзбек уюшган жиноят олами етакчиларидан бири ва у Марказий Осиëда наркотик моддалар ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган. Раҳимов дунëнинг йирик наркосиндикатларида героин контрабандаси билан боғлиқ операцияларда қатнашиб келмоқда"¸ деб ëзилган АҚШ Молия вазирлиги ўз расмий сайтида 2013 йил 30 октябрида эълон қилган ҳужжат матнида.

Айни шу санада АҚШ Молия вазирлиги Ғафур Раҳимовга алоқадор деб кўрилган яна олти шахс ва тўрт ширкатга нисбатан жазо чоралари жорий қилган эди.

Бу рўйхатга номлари киритилган шахс ва ширкатларнинг АҚШ банкларидаги ҳисобларини музлатилган ва АҚШ фуқароларининг улар билан ҳар қандай ҳамкорлиги тақиқланган.

XS
SM
MD
LG