Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:52

Яна бир сўконғич раҳбар: Янгиариқ ҳокими фермерларни онасию қизидан сўкди


Янгиариқ тумани ҳокимлиги биноси.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги биноси.

Хоразм вилоят Янгиариқ тумани ҳокими Махсуд Саидовнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзувда овоз эгаси фермерларни “к.т, деб атаб “с...ман", "қизинг с...й" деб ҳақоратлайди.

Қарийб 14 дақиқалик аудиода овоз эгаси деярли ҳар бир гапда уят сўз ишлатади.​

"Қ.....қ уқалаб ўтирибмисан. Эртага ер тайёр бўлмаса сени ҳам с...аман, а...га с....ай. Сен к..тсан", - дейди овоз эгаси жумладан.

Озодлик аудио юзасидан Янгиариқ тумани ҳокими Махсуд Саидовнинг ўзидан изоҳ ола олмади.

Озодликка аудиони жўнатган янгиариқлик фермернинг иддао қилишича, ушбу аудио ўзи 15 январь куни туман трактор паркида бўлиб ўтган мажлисда ёзиб олинган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:40 0:00
Бевосита линк


Бошқа фермерларнинг ҳоким томонидан таҳқирланишига гувоҳ бўлган фермерга кўра, ерни ҳосилга тайёрлаш кечикаётгани ҳокимнинг жаҳлини чиқарган.

"Ер тайёр эмас, деб фермерларни ҳаммани олдида турғизиб қўйиб, қизи қолмай¸ онаси қолмай¸ уят сўзлар билан ҳақоратлади. Ерни тайёр қилмасанг¸ кетингга "лом тиқаман", "клизма қиламан", деб сўкди, - дейди янгиариқлик фермер.

Мажлисда бўлган бошқа бир фермернинг Озодликка айтишича, ҳоким бундан олдинги мажлисларда ҳам планни бажармаган фермерларни ҳақоратлаб келган.

"Биринчи марта бўлаётгани йўқ бу. Доим шунақа. Фақат бизники эмас¸ бошқа туман ҳокимлари ҳам шунақа сўкади. Уларни ҳам тепадагилар сўкади. Охирги калтак келиб фермернинг бошида синади", - дейди янгиариқлик фермер.

Озодлик сиздирилган аудио юзасидан Янгиариқ тумани ҳокими Махсуд Саидовдан изоҳ олиш учун ҳокимликка қўнғироқ қилди.

Ўзини "ҳокимнинг ёрдамчиси" деб таништирган шахс ҳокимнинг иш жойида эмаслигини айтди.

- Ҳоким йўқ. Биз буни ўрганиб чиқиб, кейин изоҳ берамиз, - деди ўзини Янгиариқ тумани ҳокимининг ёрдамчиси деб таништирган шахс.

Озодлик Телеграм орқали аудиони ҳокимлик мулозимига тақдим этди¸ аммо кун давомида унга жавоб келмади¸ қўнғироқлар ҳам жавобсиз қолди.

Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг қўли остидагиларни ҳақоратлаши учраб туради.

Аммо аксар ҳолларда ҳокимлар кечирим сўраш¸ айрим ҳолларда эса¸ жарима тўлаш билан билан жазодан қутулиб¸ яна ўз лавозимида қолмоқда.

Озодлик 2020 йилнинг 2 январь куни Наманган вилоят Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиевнинг фермерларни шахсни таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилинаётгани ёзилган аудиони эълон қилган эди.

Наманган вилоят, Мингбулоқ туман ҳокими Нуршод Худойбердиев фермерларни ҳақорат қилгани учун пушаймонлигини изҳор этиб, узр сўради.

Ўтган йили май ойида эса Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоят Мажбурий ижро бюроси ва Солиқ идораси бошлиқларига уларнинг “ичагини суғуриб, бошига салла қилиш”, билан таҳдид қилгани ёзилган аудиони эълон қилди.​

Август ойида Ғаниевнинг яна бир аудиоси шов-шув бўлди. Бу гал Ғаниев рўмол ўраб олган аёлга кўзи тушса¸ унинг рўмолини ўша туман ҳокими оғзига тиқиб қўйиш билан таҳдид қилди.

Бу аудио Озодликда эълон қилингач¸ Ғаниев қатъий огоҳлантириш олди. Аммо ўтган ҳафта Ғаниев номзоди яна Фарғона вилоят ҳокимлигига таклиф қилинди ва вилоят кенгаши томонидан бу лавозимга тасдиқланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 15 ноябрь куни ўтказилган ҳукумат мажлисида амалдорларнинг муштумзўрлиги ва сўконғичлиги давлат сиёсатига, президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланишини айтган эди.​

Олий Мажлис Сенатининг шу йил 20 январь кунги биринчи ялпи мажлисида эса Мирзиёев энди ҳокимлар бундан кейин узр сўраш билан қутилиб қолмаслигига ишора қилди.

"Узр билан иш битмайди, қонун олдида жавоб бериш керак ҳамма. 3 йил кечирдик, етади. У давр ўтди. Энди шунчаки кечирим сўраш билан қутилиб қолиш бўлмайди, қонуний чора кўрамиз", деб таъкидлади президент Мирзиёев.

XS
SM
MD
LG