Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:39

Ислоҳотлари учун қатл қилинган тараққийпарвар Бош вазир Исломхўжа ҳақида фильм олинмоқда


Хива хонлиги бош вазири Исломхўжа ҳақидаги фильмда Исломхўжа ролини ўйнаëтган Улуғбек Қодиров.
Хива хонлиги бош вазири Исломхўжа ҳақидаги фильмда Исломхўжа ролини ўйнаëтган Улуғбек Қодиров.

Хиванинг 1910-1918 йиллардаги хони Исфандиëр даврида либерал ислоҳотлар ўтказгани ортидан қатл қилинган Бош вазир Исломхўжа ҳақида тарихий фильмни суратга олиш бошланди.

Давлат гранти асосида “Эзгуфильм” студиясида яратилаëтган “Бош вазир Исломхўжа” фильмини 35 яшар ўзбек киночиси Жаҳонгир Аҳмедов суратга олмоқда. Хива¸ Тошкент¸ Москва ва Санкт-Петрбургда суратга олинаëтган фильмда Россия подшоси Николай Иккинчи образи ҳам гавдалантирилади.

Фильмда Улуғбек Қодиров (Исломхўжа) Алишер Узоқов (Исфандиëрхон) Матëқуб Матчонов (Матвафо Баққолов) Оскар Жалилов (Подшо Николай II) каби таниқли актерлар роль ўйнаган.

Фильмни суратга олаëтган Жаҳонгир Аҳмедов Озодликка эксклюзив суҳбат берди.

Киночи Жаҳонгир Аҳмедов
Киночи Жаҳонгир Аҳмедов

Унинг Озодликка айтишича, бу фильм “Хон ўлимидан кейин таназзул ичида қолган ўлкадаги иқтисодий сиëсий ислоҳотлар ўтказган Исломхўжа (1872-1913) ва унга қарши бўлган аксилислоҳотчи Матвафо Баққолов ўртасидаги зиддият ҳақида ҳикоя қилади.

"Буюк реформатор Бош вазир" ҳақида кино олаëтган Жаҳонгир Аҳмедов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:41 0:00

Фильм сценарийсини ëзган драматург Жўрабек Рўзметов Озодлик билан суҳбатда “ислоҳотга муҳтож Хива хонлигини ўзгартиришга урингани ортидан 1913 йилда сўйиб кетилган Исломхўжа тақдири кинонинг асосий мавзусидир дейди”.

- Фильм Хивани 40 йил бошқарган Муҳаммадраҳимхон ўлими саҳнаси билан бошланади. Исфандиëр хон қилиб кўтарилсада¸ амалда мамлакатни ëш Бош вазир Исломхўжа бошқарарди. Исломхўжа 26 ёшида Ферузхоннинг Бош вазири сифатида яна Хивада иш бошлаган эди. Исфандиëрнинг илк фармонида «бозорларни тартибга солиш¸ кўприклар қуриш¸ йўлларни обод қилиш, вақф ерларни қайта ҳисоблашни Исломхўжа топширдик», дейилади. Фильмда Исломхўжа амалга оширган 10 та тадбир жамиятни ўзгартира бошлагани ҳақида гап боради¸ деди Рўзметов.

Хива хони Исфандиëр
Хива хони Исфандиëр

Суҳбатдошга кўра¸ Исломхўжа давлат хазинаси ҳисобидан илк бора ер тузиш, йўл қурилиши, почта алоқаси, тиббиёт ва агрономия хизматини ташкил қилади. Ватандошларни ер солиғидан озод қилади¸ маҳбусларни ўрта аср услубида жазолашни бекор қилади. Беморларни даволаш учун замонавий касалхоналар қурдиради. Диндорлар тасарруфидаги вақф ерлар даромадини маданият ва маорифни ривожлантиришга сарфланишини таъминлайди. Аҳолининг давлат учун йилда 12 кун текин ишлаб бериш амалиëтини бекор қилади. Хивадан ташқари Янги Урганч, Шовот, Гурлан, Қўнғирот, Қўшкўпир ва Мўйноқ шаҳарларида жадид мактаблари ташкил қилади. Бу мактабларда физика¸ математика¸ рус тили¸ чизмачилик каби аниқ фанлар ўқитилишини фармон билан белгилаб қўяди.

"Реформатор Бош вазир" ҳақидаги фильм сценарий муаллифи Жўрабек Рўзметов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:41 0:00

Тошкентлик мунаққид Акмал Ризаев Озодлик билан суҳбатда¸ "Исломхўжани тарихда биз учун ўрнак бўладиган" шахс деди:

- Исломхўжа ҳақида шу пайтгача кино олинмаганлигининг ўзи таажжубли. Зотан айнан у киши Марказий Осиëда биринчи бўлиб Хивада киностудия ташкил қилган. Худойберган Девоновни фото ва кино суратга олишига спонсор бўлган ҳам Исломхўжадир. Расмга олиш гуноҳ дейдиган мутаассибларга қарши тура олган ҳам Исломхўжадир¸ дейди Акмал Ризаев.

У Исломхўжанинг «Туркестанский курьер» газетаси мухбирига берган ва газетанинг 1913 йил августида чиққан сонида босилган интерьвюсидан иқтибос келтирди:

"Хонлик бутун кучини мамлакат ички тараққиётига қаратмоғи лозим. Биринчи навбатда маърифатга, сўнгра савдо-саноатга. Хивани Осиёнинг қолоқ давлатлари қаторидан чиқариш вақти келди. Халқ эркин нафас олмоғи керак", деган Исломхўжа.

Бу гап бугун ҳам Ўзбекистонда долзарб¸ дейди мунаққид.

"Буюк реформатор" Исломхўжанинг ўлимидан сал олдин туширилган тарихий сурати
"Буюк реформатор" Исломхўжанинг ўлимидан сал олдин туширилган тарихий сурати

Ризаевнинг айтишича, фильм сценарийси анча вақтдан бери "Ўзбеккино" жавонида ëтган ва ўтган йил февралида шахсан Шавкат Мирзиëев ташаббуси билан "кинога яшил чироқ ëқилган".

- Ўтган йили Шавкат Мирзиëев киночилар билан учрашувда "Нега нуқул маиший кино олаверасизлар деб айтганидан кейин давлат маслаҳатчиси даражасидаги ëзувчидан чиққан мулозим (Ҳайриддин Султонов назарда тутилмоқда - таҳр.) бу сценарий синопсисини (қисқа баëни - таҳр.) Мирзиëевга берган дейишди. Ўзим қатнашган видеоселекторда Шавкат Миромонович реформатор Бош вазир Исломхўжани эслаб¸ айнан шу киши қамоқдаги қийноқларга барҳам бергани ва коррупцияниyu олдини олиш учун Марказий Осиёда илк марта мулозимларга мунтазам ойлик маош жорий қилганини таъкидлади. Мирзиëев ўзини ўша 100 йил олдин ўлдирилган реформатор Бош вазирга ўхшатиши билиниб турди. Ҳали кино олинмасидан туриб Жўрабек (сценарий муаллифи Жўрабек Рўзметов - таҳр.) менга бир ўқитувди сценарийни. Киносценарийда воқеа хон ўлган кундан бошланади. Хон ўлиши билан Бош вазир радикал ислохотларни бошлайди. Мирзиëевнинг ҳам 13 йил Бош вазир бўлгани ва ислоҳотлар Каримов ўлганидан кейин бошланганини инобатга олсак, бу фильмга нега Мирзиëев яшил чироқ ëққанлигини тушуниб оласиз. Москвадаги "Оружейная палата"ни тасвирга олиш учун ижарага олиш қанча туради?! Қиммат грим¸ либослар¸ долби дижитал овоз... Яна бир менга маълум гап: кинонинг якуний монтажи тақдимотдан олдин шахсан Мирзиëевнинг ўзига кўрсатилар экан. Бу яхшими ëки ëмон - билмадим¸ аммо киночиларимиз сифат масаласида тиришаëтгани ҳақиқат¸ деди мунаққид.

Хива хони Исфандиëрхоннинг тарихий фотоси
Хива хони Исфандиëрхоннинг тарихий фотоси

Реформатор нега ўлдирилди?

Фильм режисери Жаҳонгир Аҳмедовнинг Озодликка айтишича¸ Исломхўжанинг ислоҳотлари қадимчиларга ëқмайди. Суҳбатдошга кўра, Исломхўжа ислоҳотига қарши бўлган қадимчи консерваторлар Матвафо Баққолов фильмда анитреформатор сифатида салбий гавдаланади.

Матëқуб Матчонов фильмда ислоҳотларга қарши чиққан қадимчи ролини ижро этмоқда
Матëқуб Матчонов фильмда ислоҳотларга қарши чиққан қадимчи ролини ижро этмоқда

Бу ролни ижро қилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матëқуб Матчонов Озодлик билан суҳбатда ўтмишда бўлган ҳикоялар бугун ҳам долзарб дейди:

- Исломхўжанинг реформалари Шавкат Мирзиëевникига ўхшайди. Шавкат Миромонович тарихни яхши билгани учун шу фильм учун маблағ ажратди. Чунки Шавкат ака ҳам Исломхўжа каби бу жамиятни ислоҳ қилиш заруратини тушуниб етган. Исломхўжа қилган ишларни қаранг¸ айнан у зот мулозимлар тарафидан солиқнинг маълум бир фоизини ўзига олиб қолиши каби талон-тарожликка чек қўйдирган. Бу эса мен ижро қилган Матвафо Баққолов каби қадимчиларга ëқмаган. Бугун ҳам ислоҳотга қарши чиқадиган¸ эскича яшаймиз деган баққоловлар бор. Лекин ҳозир қамоқда ëтган собиқ прокурор Рашид Қодировдан кўра, ўша Баққолов инсофли бўлган. Баққолов ислоҳот душмани бўлган Қодиров эса миллат душмани,- дейди Матëқуб Матчонов.

Матëқуб Матчонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:44 0:00
Бевосита линк

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг Озодликка айтишича¸ “Бош вазир Исломхўжа” фильми жорий йилнинг биринчи сентябрида мамлакат экранларига чиқарилади.

Фильм сценарийси муаллифи Жўрабек Рўзметов¸ рассом Акмал Саидов¸ либослар бўйича рассом Сожида Ҳасановадир.

XS
SM
MD
LG