Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:00

Cўконғич Андижон шаҳар ҳокими телефон ва аудиоёзиш ускуналарини тақиқлади


Андижон шаҳар ҳокимининг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани ёзилган аудиофайллар ўтган ой матбуотда тарқалиши ортидан ҳокимият биносига уяли телефон ва овоз ёзиш ускуналари билан кириш тақиқлаб қўйилди. Андижон шаҳрининг 43 ёшли ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг 16 октябрь кунги мажлисда коллеж ўқитувчиларини “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшшак” деб, ҳақорат қилгани ёзилган аудиофайларни Озодлик эълон қилган эди. Ҳозирда Андижоннинг сўконғич ҳокими прокурор назоратига олинган.

Андижон шаҳар ҳокимлиги эшигига "уяли алоқа воситалари, овоз ёзиш ёки тасвирга олиш ускуналари билан кириш қатъиян маън этилади" деган ёзув осиб қўйилди.

Ушбу эълон Андижон шаҳар ҳокимининг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани ёзилган аудиофайллар матбуотда тарқалиши ортидан шу ой бошида пайдо бўлди.

5 декабр куни шаҳар ҳокимлигига борган андижонлик Ҳаётулло у ерда кўрганларини Озодликка гапириб берди.

- Бугун ҳокимликка борсам кираверишда одамларни сумкалари. Кейин билсам, келганларни сумкаларини бирма-бир текшираётган экан. Қўриқчилар ҳам олдин битта эди, энди иккита қилиб қўйибди. Биттаси сумкаларни текширяпти, яна биттаси телефонларни олиб турибди. Эшик тагига ёзиб қўйибди "Телефон, овоз ёзиш ускуналари мумкин эмас", деб. Олдин ҳокимни ҳақорат сўзлари аудиолари чиқиб кетганидан сўнг одамларни филтрдан ўтказиб киритяпти, - дейди Ҳаётулло.

Андижон шаҳар ҳокимлиги эшигига осилган эълон.
Андижон шаҳар ҳокимлиги эшигига осилган эълон.

Андижон шаҳар ҳокимлиги мулозими Озодлик билан суҳбатда ҳокимлик биносига уяли алоқа воситалари, овоз ёзиш ёки тасвирга олиш ускуналари билан кириш тақиқлаб қўйилганини тасдиқлади.

Мулозимга кўра, бу тақиқ фақат ҳокимиятга ташриф буюрувчилар учун жорий этилган:

- Ҳокимликка келувчилар телефонлари ёки бошқа электрон жиҳозларини топшириб киришади. Чиқаётганда эгасига қайтариб берилади. Ҳокимлик ходимлари телефонларини олиб киришлари мумкин, лекин мажлисларга кираётганларида уларга ҳам телефон ёки аудиовидео ёзиш ускуналари билан киришлари мумкин эмас, - деди ҳокимлик мулозими.

Андижон шаҳар ҳокимлигида ишлаёдиган ходимларнинг Озодликка айтишича¸ ҳақоратомуз сўкишлари матбуотга чиқиб кетгач ҳоким мажлисларни хушмуомалалик билан ўтказа бошлаган.

Андижон шаҳар ҳокими 43 яшар Дилмурод Раҳматуллаевнинг 16 октябрь кунги мажлисда коллеж ўқитувчиларини “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшшак” деб ҳақорат қилгани ҳақидаги Озодлик хабари ортидан ҳокимнинг навбатдаги сўкинишлари ёзилган яна бир аудиофайлни Озодлик ўтган ҳафта эълон қилган эди.

27 ноябрь куни Озодликка юборилган аудиода 18 ноябрь куни ўтказилган мажлисда ҳокимнинг икки нафар кекса маҳалла фаолини “шакал, кампир, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилгани ëзилган.

Андижоннинг сўконғич ҳокими ҳозирда прокурор назоратига олинди.

Агар сизда ҳам ҳоким ва бошқа раҳбарларнинг ўз қўл остидаги ходимларни ёки оддий одамларни ҳақорат қилгани, калтаклагани ҳақида маълумотлар, аудио ва видеолар бўлса бизга юборинг.

Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

XS
SM
MD
LG