Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:30

Спортчи ўлими ортидан Тошкентдаги тунги клубларда ўтказилган рейдларда ходимлар калтакланди


Тошкентдаги “Летний сад” ва “Вачач” клубларида кузатув камерасига тушиб қолган рейд тасвирларида камуфляж кийган милиция ходимлари одамларни ерга босиб, дубинка билан ураётгани, кафедаги анжомларни тепиб, синдираётганини кўриш мумкин.
Тошкентдаги “Летний сад” ва “Вачач” клубларида кузатув камерасига тушиб қолган рейд тасвирларида камуфляж кийган милиция ходимлари одамларни ерга босиб, дубинка билан ураётгани, кафедаги анжомларни тепиб, синдираётганини кўриш мумкин.

Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари эркин кураш бўйича спорт устаси, 25 яшар Жамшид Кенжаевнинг ўлими ортидан пойтахтдаги тунги клубларда беш кундан буён рейдлар ўтказмоқда.

Тунги клублар ходимлари ва мижозлари ўтган чоршанба, 8 августда спортчи ўлдирилгани ортидан бошланган бу рейдлар давомида рейд ўтказувчилар томонидан калтакланганини айтмоқда.

Тошкентдаги “Летний сад” ва “Вачач” клублари кузатув камераларига тушиб қолган рейд тасвирларида камуфляж кийган милиция ходимлари одамларни ерга босиб, дубинка билан ураётгани, кафедаги анжомларни тепиб, синдираётганини кўриш мумкин. Бундай видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди

Тошкентнинг Паркент кўчасида жойлашган “Летний сад” клуби менежери Озодлик билан суҳбатда 14 август кунги рейдда клуб қўриқчиси, официанти ва ди-жейи Тошкент шаҳар ИИБсидан келган рейдчилар тарафидан қаттиқ калтакланганини айтиб берди:

- Кеч 11 да ёпилишимиз ҳақида огоҳлантиришганди. Биз шундай қилдик. Лекин, ичкарида айрим мижозлар яна озгина ўтирайлик, дейишганди. Кафени 11 да ёпиб, қолган мижозларниyu кетишини кутиб тургандик, бирдан милиция ходимлари, патрул ва омончилар автобусда бостириб келди, дервозани буза бошлади. Хавфсизлик камерасига қарасам омончилар клуб томидан ўтиб кафе ичкарисига кириб келяпти. Кейин қўриқчини қўлини қайириб олиб кетди. Официантларимиздан бирини ётқизиб калтаклашди. Ди-жейимизни ҳам қаттиқ калтаклашди. Столларни тепиб, синдириб, ходимларимизни ўтин каби автобусга отиб олиб кетишди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:15 0:00
Бевосита линк

Тошкентдаги "Летний сад" кафеси.
Тошкентдаги "Летний сад" кафеси.

“Летний сад” клуби ди-жейи “Шоха” калтак оқибатида юролмай қолганини айтаркан, бундай деди:.

- Даҳшат бўлди ўша куни. Ҳалигача ўзимга келолмаяпман, юролмайман, бармоқларим қимирламайди. Ўша куни омончилар мени ерга ётқизиб қўйишди. Кейин орқа сочимдан тортиб турғизиб буйрак қисмимга тепишди. Қўлимни қайириб олиб кетишди. Ҳозир ҳам бармоқларим қимирламаяпти. Мен музикантман, саксафон чаламан, кларнет, фортепиано чаламан. Энди, тўғриси, кимга чалишни ҳам билмай қолдим. Шуми тарбия? Шуми бизда санъатчиларга муносабат? Тошкентнинг қаеридаги клубда кимдир ўлдирилган бўлса нега буни жабрини биз тортишимиз керак?

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:17 0:00
Бевосита линк

"Летний сад" ходимларига кўра, рейдчилар кафе анжомларини тепиб синдирган.
"Летний сад" ходимларига кўра, рейдчилар кафе анжомларини тепиб синдирган.

“Летний сад” клубидан сал нарироқдаги “Вачач” клубида ҳам 14 август кунги рейдлар пайти клуб ходимлари калтакланган. Клубнинг исми айтилмаслигини сўраган ходими бундай деди:

- Улар кеч 11 га етмасдан келишди, ресторанимиз ишлаётганди, чунки ҳали соат 11 ҳам бўлмаганди. Уларни соати нотўғрими, билмайман, "нега ёпилмадингизлар", деб қўполлик қилишди. Ходимларимиз ҳеч қанақа қаршилик қилишмади. Лекин, ерга босиб, уриб, судраб автобусга олиб кетишди. Автобусда ҳам калтаклашди.

Тошкендаги "Вачач" кафеси миллий таомлари билан танилган.
Тошкендаги "Вачач" кафеси миллий таомлари билан танилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлр бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган аёвсиз рейдлар видеотасвирлари юзасидан расмий изоҳ бермади.

25 ёшли спорт устаси Жамшид Кенжаев ўтган чоршанба куни пойтахтнинг Юнусобод туманидаги "Aurum 898" клуби ташқарисида клуб қўриқчилари билан муштлашиши ва пичоқланиши оқибатида ҳалок бўлган эди.

"Aurum 898" клубидаги 8 август кунги қонли ҳодиса ортидан пойтахтдаги клубларга кеч соат 11 дан кейин ишламаслик ҳақида оғзаки буйруқ берилган.

"Вачач" кафеси ходимига кўра, "барча кафеларга оғзаки буйруқ Вазирлар Маҳкамаси тарафидан берилган, мазкур вазиятни тартибга солиш борасида Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳам ишлаб чиқилаётгани ҳақда айтилган":

-11гача дейишди. Мана бу ҳодисадан сўнг қўрқиб қолдик, 10.30 да ёпаяпмиз. Лекин, қийин бўляпти. Чунки, одамлар 8 да ишдан бўшайди, 9 да бизга келади, энди овқатни ейман деб турганда, "бўлди ёпамиз, чиқинглар" демайсизку. Лекин, барибир шу буйруққа амал қиляпмиз, ўйлаймиз ҳаммаси изига тушиб кетади, деб. Чунки бурга деб кўрпага ўт қўйиш нотўғри.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:15 0:00
Бевосита линк

Озодликка маълум бўлишича, рейдлар ортидан Тошкентдаги бир қанча клублар, жумладан машхур "Luxor" тунги клуби ёпилган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатдаги қотилликларнинг 16 фоизи маст ҳолда содир этилмоқда.

Ўзбекистонлик эркин курашчи Жамшид Кенжаев Тошкентдаги Aurum 898 тунги клубда юз берган пичоқбозлик оқибатида ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») аломатлари билан иш қўзғатилгани, тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.​

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига кўра, жанжалда иштирок этган қўриқчиларнинг 3 нафари - 29 ёшли Шодали Қиличев, 24 ёшли Саидазим ва 26 ёшли Жаҳонгир қўлга олинган.

Айни вақтда Юнусободдаги Aurum 898 тунги клуб вақтинча ёпиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG