Францияда яшаётган ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан суҳбат, табиийки, сўнгги 5 кун давомида кун тартибидан тушмай келаётган фожиа билан боғлиқ гаплардан – Ақтўбедаги ҳалокат пайдо қилган саволлардан бошланди. Бу саволларнинг жавобидан ҳамда шу кунларда пайдо бўлган яна бир-икки янгилик замиридаги маънолардан Ўзбекистоннинг эртанги куни қандай бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин...