Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:00

Сурхондарëда 13 яшар қизнинг зўрланганига оид иддао юзасидан текширув бошланди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Сурхондарë вилоят, Сариосиë туманида бундан 2 йил муқаддам 13 яшар ўқувчи қизнинг зўрлангани тўғрисида Ўзбекистон президенти қабулхонасига келиб тушган иддаоли ариза ортидан текширув бошлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Озодликка жабрланувчининг яқини хабар қилди. Унинг айтишича, шу кунда маҳаллий мулозимларни зўрлаганни жазолашдан кўра, бу ҳақда президент қабулхонасига ким арз қилгани кўпроқ қизиқтирмоқда.

Аризани ўрганиш бошланди

Вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари мулозимининг исми ошкор этилмаслик шарти билан Озодликка айтишича, қиз (унинг исм-фамилияси ва манзили Озодликда мавжуд) билан боғлиқ воқеа юзасидан ариза жиддий ўрганилмоқда ва ўқувчи қиз маҳалла фаоллари ва участка нозирлари тарафидан назоратга олинган:

Маълум бўлишича, қизнинг онаси - 1972 йилда туғилган Н.С. Россия Федерациясига ишлагани кетган. Отаси Т.Т. эса, қотиллик жинояти содир қилгани оқибатида суд ҳукми билан жазо ўтамоқда. Қиз "Ф "маҳалласида Н. С исмли аëлнинг қарамоғида расмийлаштирилмаган тарзда яшамоқда.

Бундан икки йил олдин бу қиз бир бола билан ўзи севиб "муносабат қургани" (Ҳуқуқ-тартибот органи мулозими айнан шу иборани ишлатди) боис жанжал чиққани, онаси Россиядан етиб келиб маҳалла иштирокида бу масала муҳокама қилиниб муросага келингани айтилмоқда.

Маълумотларга қараганда, йигит уйланаман деганида маҳалла изн бермаган. Шундан кейин бу қиз вояга етмаганлар инспекциясининг тарбияси оғир болалар рўйхатига киритилган.

Порталга ëзган "крот" қидирилмоқда

Озодлик бу ўсмир қиз яшаëтган МФЙ раиси Шаҳло опа билан гаплашди. Шаҳло опа икки йил олдинги воқеани Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига ëзган аризачи қидирилаëтганлигини айтди:

- Икки йил олдин бўлиб ўтган ва бости-бости бўлган воқеани кимдир яна кўтариб порталга ëзибди. Ҳозир милиса бошлиғи Даврон ака билан ким порталга ëзганлигини ўрганяпмиз. Қизнинг онаси ташлаб Росияга кетган. Ҳозир бу қиз яхши ва ҳурматли оилада яшаяпти. Шароити яхши, қараб турибмиз¸ дейди МФЙ раиси.

"Тегиниб қўйган"

Озодлик мухбирининг “икки йил олдин бу қиз зўрланганмиди” деган саволига маҳалла раисининг берган жавоби эса, мана бу:

- Зўрланмаган. Ўзи бир йигит билан юрар экан¸ ўша йигит тегиниб қўйган. Икки тарафни ҳоҳиши билан тегинилган.. Йигит тан олди тегиниб қўйганини. Онаси¸ қўшнилари ва маҳалла фаоллари олдида туриб, бу йигит уйланаман, деди. Лекин биз бу қизнинг эрта турмуш қуришига йўл бермадик. Бу қиз билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ,- деди МФЙ раиси Шаҳло опа.

МФЙ раиси айтган гапга кўра “йигит тегиниб қўйган” пайтда¸ қиз 14 ëшда бўлган. Бу ҳолат Ўзбекистон жиноят кодексининг 118- моддасида “Номусга тегиш”, деб малакаланади. Бу модданинг а. қисмида “шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлса” оғирлаштирувчи ҳолат дея қаралиб айбдор “ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.”

Зўрлаш эвасига миллион?

Бундан икки йил олдин рўй берган воқеа гувоҳи¸ ўсмирлигида зўрлангани иддао қилинаëтган қизнинг қўшниси Озодлик билан суҳбатда¸ маҳалла фаоллари бу воқеа билан боғлиқ можарони жиноий иш очмасдан маҳалланинг ўзида ҳал қилингани эслайди.

- Маҳаллада гап кўпайди. Онаси Россиядан чақирилди. Онаси битта доктор опа билан келди. Катта разборка бўлди. Онаси йигитга қараб агар бир миллион берсанг устингдан ариза ëзмайман, деб шарт қўйди. Йигит бу шартга рози бўлиб пулни берди. Ўша куни бу она пулни олиб Росияга қайтиб учиб кетди. Менимча, Екатеринбургда ишлайди. Қиз яна қаровсиз қолиб кетди. Отаси қамоқда бу қизнинг. Отаси қамалмаган пайтда бунақа аҳвол йўқ эди,- деди суҳбатдош.

Унинг айтишича¸ шу кунларда участка нозири келиб, икки йил илгари бўлиб ўтган воқеани сўраб-суриштирган.

Озодлик мухбири 2015 йилда зўрлангани иддао қилинаëтган қизнинг шу кунларда Россияда ишлаëтган онаси 43 яшар Н.С. нинг Однокласники тармоғида аккаунти борлигини аниқлаб¸ унга мактуб ëзиб воқеа юзасидан изоҳ сўради.

Мактубга ҳали жавоб келмади. Озодлик бу воқеани кузатишда давом этади.

XS
SM
MD
LG