Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:46

Жиззахдаги туғруқхонада ишловчи 29 яшар она ва унинг ҳомиласи нобуд бўлди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда шу йилнинг ўзида оналар ўлими билан боғлиқ 59 та, болалар ўлими билан боғлиқ эса, 2.706та ҳолат қайд этилган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда шу йилнинг ўзида оналар ўлими билан боғлиқ 59 та, болалар ўлими билан боғлиқ эса, 2.706та ҳолат қайд этилган.

Жиззах вилояти Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексида 21 декабрь куни 29 яшар ҳомиладор аёл оламдан ўтди. Унинг қорнидаги етти ойлик ҳомиласи ҳам нобуд бўлди.

Зарбдор туманининг Сутбулоқ қишлоғидан бўлган марҳумнинг яқинлари фожиада туман ва вилоят туғруқхонаси врачларини айбламоқда.

Жиззах вилоят Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплекси ходими шифокорларнинг "астойдил ҳаракатлари"га қарамасдан онанинг ҳам, унинг қорнидаги боланинг ҳам ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаганини айтди.

Зарбдор туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Сабоҳат Каримовага кўра, вафот этган аёл бир уйда учта оила билан бирга яшаб келган, кам таъминланган, ёрдамга мухтожлар рўйхатида бўлган.​

Иккинчи фарзандига ҳомиладор 29 ёшли Нигора Жўраева Жиззах Тиббиёт бирлашмасида кир ювувчи бўлиб ишлаган.

Яқинларининг Озодликка айтишича, у 21 декабрь куни иш пайти жинсий йўлларидан қон кетиши оқибатида ҳушидан кетиб қолган ва шу касалхонанинг туғруқ комплексига ётқизилган.

- Туман туғруқ комплексида жарроҳлик бўлими бўла туриб Нигорани оғир аҳволда вилоят касалхонасига жўнатишди. Йўлда кўп қон йўқотиб, ўзи ҳам, қорнидаги боласи ҳам нобуд бўлди. Туман касалхонасидагилар тез тиббий ёрдам кўрсата олмаса нимага ишлаб ўтиришибди, нимага ойлик олишяпти?! - деди марҳумнинг исми очиқланмасилигини истаган қариндоши.

Жиззах вилоят Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплекси ходими шифокорларнинг "астойдил ҳаракатлари"га қарамасдан онанинг ҳам унинг қорнидаги боланинг ҳам ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаганини айтди.

Зарбдор тумани Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплекси бошлиғи Замира Алимованинг Озодликка айтишича, у ўта оғир аҳволда бўлгани учун беморни вилоятга жўнатишга мажбур бўлган.

- Айб ўзидан ўтган. Бизда у прачка бўлиб ишларди. Эрталаб ишга келганида қон кетган, лекин тушунмаган, қон кетиб тураверган. Кейин шериклари қўлтиғидан олиб келганидан кейин олиб бордик. Ўзим олиб бордим вилоятга. Вилоятдагилар ҳам сеҳргармас-да, икки литр қон йўқотган, шуни дастидан ҳаётдан кўз юмди, - деди Замира Алимова.

Марҳумнинг яқинлари она ва бола ўлимида туғруқхона врачларини айбламоқда.

Озодлик билан суҳбатлашган марҳуманинг қариндоши "врачларнинг бепарволиги боис", она-бола нобуд бўлди, деб даъво қилди:

- Анчадан бери қорнида оғриқдан шикоят қилар эди. Ўзи касалхонада ишлайди, врачлар эътибор бермади. Камбағал деб, врачлар қарамаган. Икки ёшли болачаси ҳам бор, етим қолди.

Зарбдор туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари бу иддаони рад қилишмоқда.

Зарбдор туман ҳокими муовини, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Сабоҳат Каримова касалхонада вафот этган Нигора Жўраеванинг оиласи кам таъминланган, ёрдамга мухтож оилалар рўйхатида бўлганини айтди:

- Битта уйда учта-тўртта оила билан қийналиб яшаётгани учун биз бу аёлга уй бераётгандик. Январда уйнинг калитини олиши керак эди. Эрини ҳам уйни қарзини тўлаб билиши учун текстиль фабрикасига ишга жойлагандик. Шароитини ўрганиб ҳақиқатан кам таъминланган оила эканини аниқлагандик-да. Патронаж ҳамширалар билан гаплашиб ҳомиладорлик даврида ҳам биз бу аёлни назоратимизга олгандик, афсус ҳаётдан кўз юмди, - деди Сабоҳат Каримова.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда шу йилнинг ўзида оналар ўлими билан боғлиқ 59 та, болалар ўлими билан боғлиқ эса, 2.706та ҳолат қайд этилган.

"Save The Children" ташкилоти ҳисоботида Ўзбекистонда ҳар минг боланинг бештаси туғилганидан сал ўтмай оламдан ўтиши айтилади.

Дунёга келганидан сўнгги 30 кун мобайнида рўй берадиган болалар ўлими ҳоллари эса Ўзбекистонда ҳар минг болага 15тани ташкил этади.

Дунё бўйича эса ҳар йили 1 миллиондан ошиқ бола туғилиши билан ўлади.

XS
SM
MD
LG