Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:04

“Ҳайхотдек савдо маркази бузилди, 1000 га яқин одам ишсиз, давлат солиқсиз қолди"


Бухоро шаҳрининг Мустақиллик кўчасидаги 2008 йилда қурилган савдо комплексининг бузиб ташлангани оқибатида 610 нафар тадбиркор ва уларнинг дўконларида ишлайдиган юзлаб сотувчилар ишсиз қолгани ҳақида тадбиркорлардан бири Зумрад Каримова OzodMikrofonга гапирди.

Зумрад Каримованинг айтишича, тадбиркорлар бу дўконларни ўз вақтида сотиб олишган, лекин шаҳар ҳокимлиги товон пули ваъда қилган бўлса-да, ҳозиргача бир сўм ҳам бермаган.

Тадбиркор, шунингдек, ҳар ойда бир миллион юз минг сўмдан солиқ пули, ер солиғи тўлаб келганини, бу даромадлар хазинасига тушмаётган давлат ҳам ҳар ойда бир неча миллион сўм зарар кўраётганини айтади.

Тадбиркор бозорнинг аввалги ва унинг бузилган ҳолати акс этган суратларни ҳам Озодликка тақдим қилди.

Бухорода бузилган савдо комплексининг аввалги ҳолати
Бухорода бузилган савдо комплексининг аввалги ҳолати

Бухорода бузилган савдо комплексининг бугунги кўриниши
Бухорода бузилган савдо комплексининг бугунги кўриниши

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG