OzodNazar дастурининг бугунги меҳмони, тарихчи Анвар Назир билан “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонун; “Ўзбеклар миясини юваëтган” рус саҳифаларининг тармоқдан қувилгани; жадидлар ғояларини 1910 йилда амалга оширишга уринган ислоҳотчи Бош вазир Исломхўжа тўғрисида суҳбатлашдик.
Анвар Назирга кўра¸ “Саид Акбар Исломхўжа ислоҳотларини эсламаслик” Советлардан мерос қолган:
- Советлар маърифатни биз олиб келганмиз¸ биз электр станция¸ замонавий мактабу касалхоналар қурдик, деб мақтанишган. Хивани Лениндан олдин электрлаштирган Бош вазир ислоҳоти уларнинг бу тарғиботига ҳалақит берган”, дейди суҳбатдош...