Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:32

Уйчида ақли заиф эркак ўғил болани зўрлашга уриниб, бошини тош билан ëрди


Наманган вилоят Чортоқ туманидаги ўрта мактаб директори 8-синф ўқувчиси, 15 яшар бола жорий йил, 12 май куни зўрлангани тўғрисида Озодликка етиб келган хабарни тасдиқлади.

Наманган вилоят ҳуқуқ-тартибот органларидан олинган маълумотга кўра, ўқувчини зўрлаш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура матбуот хизматидан олинган маълумотда эса "зўрлаш эмас балки зўрлашга уриниш" бўлгани ва бу уриниш Уйчи туманида содир бўлгани боис шу туман ИИБ томонидан тергов олиб борилаëтгани айтилади.

Мактаб директорининг (директор ва боланинг исм-фамилиялари Озодликка маълум) Озодликка айтишича¸ "бола аввал калтакланиб кейин зўрланган”:

- Бола ўша куни амакисиникидан келаëтганда ўша иш бўлган. Бола касалхонада ëтибди. Мен учрашдим¸ юз-кўзи ва бутун бадани кўкариб ëтибди. Эртага (14 май) касалхонадан жавоб беришса керак. Тергов бошланди. Зўрлаган одам ушланиб, устидан жиноий иш очилди. Олдин ҳам шунақа зўрлашлар бўйича ўтириб чиққан экан у зўравон. Мактаб психологи бола билан суҳбатлашди. Боланинг руҳий тушкунликка тушмаслигини таъминлаш ҳам педагогик коллектив зиммасида эканини биламиз.

Наманган вилоят ҳуқуқ-тартибот органларида ишловчи ва исми сир қолишини сўраган мулозимга кўра¸ ўқувчини зўрлаш холати бўйича бўйича жиноят иши очилган.

- Жабрланувчининг ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини айбланувчи билганлиги ва айбланувчининг муқаддам шу жиноят учун жазо ўтагани ҳисобга олсинса¸ максимум муддат олади¸- деди мулозим.

Озодлик боланинг яқинлари билан ҳам суҳбатлашди. Ўзини "боланинг қариндоши", деб таништирган чортоқликнинг айтишича, “зўрлаган киши олдинига болани алдаган”:

- "Ғишт қуйишни биласанми, ишлатиб пул бераман", деб алдабди болани. Кейин ўша ишни қилмоқчи бўлиб болани зўрлашга уринган. Бола қаттиқ қаршилик қилганида уни ҳушидан кетгунча уриб ташлаган.

Зўрлангани айтилаётган бола ётқизилган касалхона врачларидан бирининг Озодликка айтишича, бола танасида гематомалар мавжудлиги, аммо ҳаëт учун хатарли эмаслигини билдирди. Врачнинг айтишича¸ жинсий зўравонлик оқибатини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Прокуратура: Зўрлаш эмас¸ балки зўрлашга уриниш бўлган

Бош прокуратура матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, "зўрлаш эмас балки зўрлашга уриниш" бўлган. Маълумотда Уйчи туманида содир бўлган шу туман ИИБ томонидан тергов олиб борилаëтгани айтилади.

" Уйчи туман ИИБ тарафидан ЖКнинг 105 моддаси ( Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан иш қўзғатилди" дейилади маълумотда.

"2019 йил 05 май куни Наманган шаҳар, “Янгихаёт” МФЙ, “Чаман” кўчасида яшовчи Қ. Н. вояга етмаган Э.Б.ни, уйда пулга ишлатиш бахонаси билан олиб кетиб Миришкор МФЙ дан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона канали бўйлаб тахминан 3 км. масофа ичкаридаги буғдойзорда унга шимини ечишни таклиф қилганида, вояга етмаган Б.Э. унинг таклифига рози бўлмай унга қаршилик кўрсатгани сабабли Н.Қ. унинг бошига ерда ётган тош билан уриб, тан жароҳати етказиб воқеа жойидан қочиб кетган. Вояга етмаган Б.Э. туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Уйчи туман ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, вилоят СТЭБ экспертининг
05.05.2019 йилдаги дастлабки маълумотномасида Б.Э.да тери ости гематомаси ва чап кўз қовоқларида қонталаш жароҳатлари, чап қўл 2 ва 4 кафт бармоқларида шилинган жароҳатлари аниқланиб, унда бош мия ёпиқ шикасти, бош мия гумбазини синиши, диагнозлари қўйилгани холда, ушбу тан жароҳатларининг оғирлик даражасини Б.Э.ни компьютер томаграфиясидан ўтказмай туриб хулоса бериб бўлмаслиги кўрсатилган.
Наманган вилоят СТЭБнинг 13.05.2019 йилдаги 2708/2096-сонли хулосасида Б.Э.да Бош мия ёпиқ шикасти, бош мия енгил даражали лат ейиши, ўнг кўз косасини пастки девори синиб силжиши, бошни иккала чакка ва энса сохалари иккала кўз қовоқлари тери ости гематомаси, ўнг кўз қовоқлари қонталаш жароҳатлари кўринишида бўлиб, бошқа тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра ўртача оғир тан жароҳати турига киришлиги кўрсатилган.
Экспертиза Э.Б. да жинсий зурлик аломатлари билан боглик жарохатлар аникламаган.
​Наманган вилоят Рухий касалликлар шифохонасининг амбулатор суд-психиатрик экспертизасининг берган хулосасига кўра, Н.Қ.нинг фикрларининг саёзлиги, билиш жараёнларининг пастлиги, юриш-туриши, хатти-ҳаракатлари, ақли заифлик фонида шаклланган психосексуал бузилишлар ундаги “Ақли заифликнинг енгил даражаси, доимий назорат ва даволанишга муҳтожлиги, шахсиятнинг психосексуал бузилиши” касаллиги доирасидалиги, ушбу касаллик сурункали нопсихатик бузилишлар туркумига кириб, юқорида қайд этилган холатни содир этганда ҳам, ҳозирда хам Н.Қ. ақли норасо эканлиги кўрсатилган.
Терговга қадар текшириш якуни юзасидан 13.05.2019 йилда Уйчи туман ИИБ ТБ катта терговчиси К.Убайдуллаев томонидан Н.Қ.га нисбатан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда." (орфография айнан сақланди-тахр)

Прокуратура маълумотига кўра¸ болага ҳужум қилган кишининг ақли ноқис бўлган.

Ўзбекистонда ëш ўғил болаларнинг зўрланганига оид воқеалар учраб туради.

Озодлик Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган 343-сонли болалар боғчасининг қоровули, 22 яшар йигит боғча тарбияланувчиси бўлган 6 ёшли ўғил болани зўрлаганликда айбланиб қамалганига оид хабарни эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG