Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:30

Атамбаев Қозоғистонни Қирғизистон президенти сайловига аралашаётганликда айблади


Алмазбек Атамбаев бир гуруҳ қирғизистонликларга давлат мукофотларини топшириш маросимида. 2017, 7 октябрь.
Алмазбек Атамбаев бир гуруҳ қирғизистонликларга давлат мукофотларини топшириш маросимида. 2017, 7 октябрь.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистоннинг Қирғизистон ички ишларига аралашаётганига оид иддаоларига норозилик билдирди.

“Ишончимиз комилки, Қирғизистон президентининг сайловолди жараёнлар мақсадида масъулиятсизлик, фитнага йўғрилган ва ёлғон таъкидлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстона ва ўзаро ёрдам ришталарига зиён етказа олмаслигига ишончимиз комил”, - дейилган Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги шанба куни эълон қилган баёнотда.

Ҳужжатда Қозоғистон Қирғизистон халқи билан анъанавий қардошлик муносабатларини ривожлантириш йўналишига содиқ қолиши қайд этилган.

Шанба, 7 октябрь куни Алмазбек Атамбаев бир гуруҳ қирғизистонликларга давлат мукофотларини топшириш маросимида жорий ойда бўлиб ўтадиган президент сайлови мавзуига тўхталар экан, Қозоғистон раҳбариятини бу сайловга аралашаётганликда айблади.

Атамбаевнинг айтишича, Қозоғистонда “Бакиевни яхши кўришади”, у “ҳатто Қозоғистондаги энг юқори мансабли шахслардан Бакиевлар одамларни ўққа тутиб, тўғри иш қилгани ҳақидаги гапларни эшитган”.

Бунинг сабаби, Атамбаевнинг фикрича, унинг Қозоғистонга тоза ҳокимият намунасини кўрсатиб қўяётганидадир.

“Чунки Атамбаев Қозоғистонга тоза ҳокимият қандай бўлиши мумкинлигини кўрсатиб қўймоқда. Нурсултан Назарбаев Олмаотанинг ялпи ички маҳсулоти Қирғизистонникидан 5 баробар кўп, деб тўғри айтган. Қозоғистоннинг ялпи ички маҳсулоти Қирғизистонникидан 20 баробар кўп. Лекин нима учун Қозоғистоннинг пенсияси Қирғизистонникидан 20 баробар эмас, 1,5 баробаргина кўп? Тарифлар эса, 5 баробар баланд. Чунки Қозоғистоннинг бойлигини ўзлари ўғирламоқда. Атамбаев уларга ёмон намуна бўлмоқда. У адолатли ҳокимият қандай бўлишини кўрсатиб қўймоқда”,- деди Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон раҳбари ўз нутқида Қозоғистоннинг президентининг ёшига ҳам тегиниб ўтди.

"Назарбоевнинг бизга ёш президент келиши кераклиги ҳақидаги сўзларини қўллаб-қувватлайман. Бироқ, биздаги энг ёши катта номзод ҳам Назарбоевдан 20 ёшга кичикдир. Мен эсам, 16 ёшга кичикман. Бас, шундай экан,ким ёш президентга муҳтож? Бизми ё Қозоғистонми? Қозоқлар бизнинг биродарларимиз, биз тарихни биламиз. Қозоқлар – бу 500 йил олдин Чингизхон авлодидаги султонни тайинлаган биз, ҳамда ҳалигача уларни қозоқлар эмас, балки чингизийлар бошқариб тургандек туюлади ", - деди Қирғизистон президенти.

Атамбаевнинг президентлик муддати жорий йил 1 декабрда якунига етади. Конституцияга мувофиқ, у ўз номзодини яна бир бор президентликка кўрсатиши мумкин эмас.

15 октябрь куни ўтказиладиган президент сайлови олдидан асосий кураш Атамбаевнинг издоши деб айтилаётган Сооронбай Жээенбеков билансобиқ бош вазири Омурбек Бабанов ўртасида кетмоқда.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Бабанов биланбилан 19 сентябр куни учрашув ўтказган, бу урашувдан олдинроқ Назарбоев Жээнбеков билан ҳам учрашганлигига қарамай, айнан Бабанов билан учрашувдан сўнг Қирғизистон ТИВ Қозоғистонга норозилик нотасини юборган эди..

XS
SM
MD
LG