Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:21

OzodTa'sir: Қўмита онаси саратонга чалинган қизларга ёрдам ваъда қилди (ВИДЕО)


Опа-сингил қизчалар касал онасини даволатиш учун тиланчилик қилиб, пул йиғаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари Тошкентда саратонга чалинган онасини даволатиш учун пул йиғаётган икки қизчани йўқлади. Озодликка йўллаган расмий баёнотда қўмита қизалоқларнинг онасини ўз назорати остида даволатишни зиммасига олганини билдирган.

Озодлик Тошкент шаҳрининг Олмазор туманда саратонга чалинган онасини даволатиш учун кўчада тиланчилик қилиб, пул йиғишга маҳкум қолган икки қиз - Ситора ва Нозима ҳақида 13 июнь куни хабар қилган эди.

Бу видео чоп этилганидан бироз ўтиб, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси қизалоқларнинг аҳволини ўргангани ва уларнинг онаси вазиятини назоратини қўлга олганини билдириб, Озодликка жавоб йўллади.

Қуйида ушбу баёнотни таҳрирсиз чоп этмоқдамиз:

"Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари “Озодлик” Радиоси орқали қўйилган “Ҳеч нарсага қизиқиш йўқ, онам яшасалар бўлди...” мавзусидаги мақола юзасидан Ситора ва Нозима яшайдиган хонадонга борди.

Уларни қийнаётган масалани атрофлича ўрганди. Унга кўра, ҳақиқатан ҳам бу қизларнинг онаси саратон касалига чалинган. Ҳозирда Тиббиёт академиясида навбатдаги даво муолажасини олмоқда, Қўмита даволаниш учун дори-дармонларини ўз вақтида етказилиб берилишини назоратга олди.

Ситора ва Нозима бугуннинг ўзидаёқ Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ёзги-қишки кийим-кечак билан таъминланди. Таътилдан сўнг мактабга ўз вақтида тўлиқ таьлим олиш учун шароитлар яратилди.

Хонадоннинг табиий газдан қарздорлиги саховатпеша инсонлар томонидан тўлаб берилди. Ҳозирги кунда қизлар бувиси қарамоғида".

XS
SM
MD
LG