Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:13

Мирзиëев прокуратурани нега ëмон кўради?


Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида Ўзбекистон президентининг кадрлар сиëсатини муҳокама қилдик.

Эшиттиришда Олий Мажлис Сенатининг 21 июнь кунги 20-ялпи мажлисида бевосита қатнашган "Америка овози" журналисти Навбаҳор Имомова қатнашди.

Суҳбатдош Ўзбекистон президентининг собиқ Бош прокурор Отабек Муродов тақдири ҳақида айтганларини гапириб берди.

Имомовага кўра¸ Шавкат Мирзиёев собиқ прокурор Отабек Муродов катта миқдорда пора олганликда айбланиб¸ устидан жиноят иши очилганини таъкидлаган.

Қурултой: Прокурорларнинг бугун мансабга қўйилиб эртага қамалиши кадрлар сиëсати таназзулими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:47:39 0:00

Отабек Муродовнинг ишдан олиниши сўнгги 4 йил давомида тўртинчи марта Ўзбекистон бош прокурори ўзгариши бўлди.

2000 йил февралидан Ўзбекистон бош прокурори бўлган Рашид Қодиров 2015 йилнинг апрелида лавозимини тарк этган ва унинг ўрнини Ихтиёр Абдуллаев эгаллаган эди.

Абдуллаев 2018 йил 31 январ куни Давлат хавфсизлик хизмати (собиқ МХХ) раҳбари лавозимини эгаллагач, унинг ўрнида Отабек Муродов иш бошлаган эди. Айни вақтда икки собиқ бош прокурор - Рашид Қодиров ва Ихтиёр Абдуллаевга қарши жиноят иши очилган ва ҳозирда тергов амалиëтлари давом этмоқда.

"Қурултой" эшиттиришининг яна бир иштирокчиси¸ сиëсатшунос Рафаэл Сатторов “прокурорларнинг бугун мансабга қўйилиб эртага қамалишини кадрлар сиëсати таназзули” дея атади.

Эшиттиришда иштирок қилган Чехиядаги Боҳемия универститети ўқитувчиси, Иқтисодиёт фанлари доктори Холназар Омонов назарида “тизим ўзгармагунча¸ кадрларни қўлқопдай алмаштириш самара бермайди.

XS
SM
MD
LG