Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:59

Мирзиёев Олмалиқ мулозимларини ишдан олди (ВИДЕО)


Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ҳокими, прокурори, ички ишлар идораси раҳбари, солиқ ва молия бошқармаси бошлиғи ишдан олинди. Президент Мирзиёев мулозимларни ўз вазифасини бажаришда кўплаб камчиликка йўл қўйгани учун лавозимига нолойиқ деб топди.

Олмалиқ тўртлиги ишдан кетди

11 август куни Олмалиққа сафар қилган президент Мирзиёев шаҳар мулозимларининг фаолиятидан қониқиш қилмаганини айтиб, уларни кескин танқид қилди.

Мирзиёев Олмалиқнинг мулозимлар тўртлиги - ҳоким, прокурор, ички ишлар бошлиғи ва солиқ идораси раҳбари халқ билан бир хил шароитда яшаши лозимлигини таъкидлади.

Президент тўрт мулозим шаҳарнинг тўрт бурчагида яшаши ва аҳолида электр бўлмаса, мулозимлар ҳам чироқсиз ўтириши, йўл бўлмаса, йўлсиз жойда яшаши шартлигини таъкидлади:

- Олмалиқда 120 минг аҳоли бўлса, тўртта раҳбар бўлиб-бўлиб олади. Маҳалла, кўчаларни бўлиб, ўшанинг ўртасига бориб, давлат уй беради, квартира беради, улар ўша ерда ётади. Ўша ерда нафас олади. Свет бўлса свет билан яшайди, свет бўлмаса, светсиз яшайди. Йўл бўлмаса, йўлсиз яшайди. Сув бўлмаса, сувсиз яшайди, деди Мирзиёев.

Олмалиқда амалга оширилаётган ишлар, шаҳардаги вазият билан танишган президент Мирзиёев шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар идораси раҳбари, солиқ, молия бошқармаси бошлиғи ҳамда бир қатор ташкилотлар раҳбарларини ишдан олди.

Президент Мирзиёев мулозимларни ўз вазифасини бажаришда кўплаб камчиликка йўл қўйгани, эътиборсизлиги, маъсулиятсизлиги боис лавозимига нолойиқ деб топди.

Мирзиёев 9 қаватли уйлар тарафдори

Олмалиқдаги қурилишлар билан танишар экан президент Мирзиёев уйларни тўққиз қаватли қилиб қуришни таклиф қилди.

ЎзА хабарига кўра, президент аҳолининг уй-жойга эҳтиёжини ҳисобга олиб, тўққиз қаватли уйлар барпо этишни таклиф этган.

Озодлик манбасига кўра, марҳум президент Ислом Каримов кўрсатмаларидан келиб чиқиб, шаҳардаги янги қурилаётган уйларни 3 қаватли қилиб қуриш режаланган бўлган ва Мирзиёев таклифидан сўнг қурилиш лойиҳасини ўзгартириш мажбурияти пайдо бўлган.

Ислом Каримов биноларни уч қаватдан оширмаслик тарафдори бўлганди, унинг кўрсатмасидан сўнг Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида беш қаватлик уйлар қуриш бўйича тайёрланган лойиҳани меъморлар ўзгартиришга мажбур бўлганди.

Шавкат Мирзиёев Олмалиқ аҳолиси билан учрашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:27 0:00

Видеода Мирзиёев Олмалиқда оддий аҳоли билан учрашгани акс этган.

Президент келганига Олмалиқда гўшт арзонлади

Президентнинг Олмалиққа ташрифи муносабати билан шаҳарликлар охирги бир неча ой давомида ободонлаштириш ишларига жалб қилинди.

Олмалиқликларнинг айтишича, шаҳарда бюджет ташкилоти ишчи-хизматчилари кўчаларни супуриб-сидиришга, ёзнинг жазирамасида орадан икки кун ўтиб қуриб қолиши муқаррар гулларни ўтқазишга, эски ва қурилиши битмаган уй-жойларнинг кўча томонини тўсишга мажбурланган:

"Олмалиқ шаҳрига ниҳоят президент келди. Кўзбўямачиликлар тугар энди, халқни алдаш, президентни алдаш? Апрель ойидан бери халқ президентни кутди, ташкилотлар ишчилари чарчаб кетди туну кун мажбур ишлашдан. Нима кераги бор бунақа ҳокиму бошқа амалдорлар? Ўз манфаатини ўйлаб, халқни қийнайди. Шунча ишларни қилса бўларкану. Нимага фақат президент келиши учун қилишади? Масалан, йўллар асфальтланди. Тўлиқ бўлмаса ҳам, баъзи жойлар ободонлаштирилди. Ичкари жойлар ўша аҳволда. Бу нарсалар президентимиз учун эмас, халқ учун керакку», дея ёзди Озодлик муштарийси.

Муштарийнинг яна ёзишича, президент ташрифи муносабати билан шаҳарда гўшт нархи арзонлаган:

«Гўшт 26 минг сўмдан сотиляпти. У ҳам 2 килограммдан ортиқ берилмайди. Одамлар талаш, тўс-тўполон гўшт олишга. Бу кўзбўямачилик президент кетгунича. Гўштлар бугунгача 34-36-38 минг сўмдан сотилаётган эди. Наҳотки, ҳурматли президентимиз амалдорларни уни алдаётганини билмаса?", дейди олмалиқлик муштарий.

"Президент келишига гўшт 26 минг сўмдан сотила бошлади"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:12 0:00

Олмалиқда янги кон ишга тушади

Мирзиёев таклифи билан Олмалиқда янги ишга очилаётган конга “Ёшлик кони” деб ном берилди.

«Юртимиз ер ости бойликларига бой, лекин биз ундан унумли фойдалана олмаяпмиз. Биз геология соҳасини ривожлантиришга етарлича эътибор қаратмадик. Энди бу йўналишдаги ишларни тубдан яхшилаймиз ва соҳани тубдан такомиллаштирамиз», деди президент Мирзиёев.

Режага кўра, мазкур кони 2028 йилда тўлиқ равишда ишга туширилиши натижасида 10 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.

ЎзА хабарига кўра, жорий йилда янги кон ишчиларига мўлжалланган 240 ўринли иккита ётоқхона ва 400 оилага мўлжалланган тўққизта янги кўп қаватли уй ҳамда болалар боқчаси қурилиши бошланиш арафасида.

XS
SM
MD
LG