Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:13

Тожикистон мессенжерларни ёпмоқчи


Тожикистон Алоқa хизматининг раиси Бег Сабуров мамлакатдаги мобил телефон операторларидан NGN, Viber, WhatsApp, IMO ва Telegram ни ёпиб қўйишни талаб қилди. Мулозим бундай амални “миллий хафвсизликни таъминлаш”га қаратилган чора сифатида баҳолади. Аввал Сабуров фармони билан Озодлик, Озодагон, YOUTUBE, Facebook ёпиб қўйилган эди.

Тожикистондаги йирик мобил телефон ва интернет провайдерлардан бири “Вавилон” ширкати раиси Беҳзод Файзуллаевнинг айтишича, Алоқа хизмати раҳбарияти мобил ширкатлардан NGN, Viber, WhatsApp, IMO ва Telegramни беркитиш йӯлларини топишни талаб қилган.

“Улар биздан мазкур мессенжерларни қандай қилиб ёпиш мумкинлигини сӯрадилар. Алоқа хизмати бу амални мамлакат хавфсизлик масаласи билан боғлиқ эканини таъкидлади. Ҳозир биз бу масалани ӯрганиб чиқаяпмиз” - деб айтди Беҳзод Файзуллаев.

Тожикистон Алоқа хизмати сӯзчиси Алихон Бекназаровнинг Озодлик радоисига Viber, WhatsApp, IMO ва Telegramни беркитилиши ҳақидаги хабарларни рад этди:

“Бундай гап йӯқ. Ушбу мессенжерларни беркитиш имкони йӯқ. Масалан, WhatsAppни кандай беркитиш мумкин? Бу халқаро бир тармоқ бӯлиб, бизда уни беркитиш учун керакли воситалар мавжуд эмас”- деди Бекназаров.

Таҳлилчиларга кӯра, мессенжерлар ёпилган тақдирда аввало Россияда меҳнат қилаётган миллионлаб меҳнат муҳожирлари зарар кӯради.

Таҳлилчи Рустам Гуловнинг айтишича, бу тадбир ҳам аҳоли ва ҳам провайдерларга иқтисодий зарар етказиши мумкин:

“Менинг фикримча, мазкур ташаббус муаллифларининг асосий мақсади - бозорни монополия қилиш. Яъни, алоқа бозори фақат давлат провайдерлари ихтиёрида бӯлиб, хусусий ширкатлар фаолиятига жиддий чекловлар ӯрнатилади. Бу амал қонунчиликка хилоф бӯлиб, техник жиҳатдан ҳам уни бажариш қийиндир” - деди Рустам Гулов.

Тожикистон ҳукуматининг “Электрик алоқанинг ягона коммутацион маркази” борасидаги қарор асосида, барча халқаро алоқалар давлатнинг Ягонакоммутацион маркази воситасида амалга оширилади.

Аммо бугунгача аҳоли, айниқса, меҳнат муҳожирлари расмий алоқа хизматларидан бир неча баравар арзон бўлган Viber ва WhatsApp каби арзон мессенжерлардан фойдаланиб келмоқда.

Натижада, давлат алоқа хизматлари катта фойдадан маҳрум қолган.

Энди Алоқа хизмати ушбу вазиятни ӯзгартиришга уринмоқда.

XS
SM
MD
LG