Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:24

Тошкентдаги Сингапур институтида рўмоллилар ўқишга қўйилмаяпти (ФОТО)


Тошкентдаги Сингапур Менежментни ривожлантириш институти талабалари ҳижобини ечмагани, рўмолини орқадан ўрамагани боис, 1 ҳафтадирки ўқишга қўйилмаяпти. Яқинларининг айтишича, институт маъмурияти ички тартибга асосланиб, қизлардан рўмолини орқадан ўрашни талаб қилмоқда. Институтнинг Тошкентдаги раҳбарияти тақиқ борлигини тасдиқлади, аммо сабабларини изоҳламади. Диний идора раҳбарияти эса, бу каби шикоятларга ечим изланаётганини билдирди.

Эълон: "Диний кийимда юриш мумкинмас"

Сингапур Менежментни ривожлантириш институтининг биринчи босқичида контракт-тўлов асосида ўқишни бошлаган рўмолли талабанинг яқини ҳар куни эрталаб қиз таълим даргоҳи остонасидан қайтарилаётганини билдирди.

изимиз неча кундан бери институт биносига киритилмаяпти, дарсга қўйилмаяпти. Рўмолини орқадан ўраб борди бугун, лекин ичидан бўйнини ёпган эди. Барибир қўйишмапти, бўйнини очиб юришни талаб қилишяпти энди. Қоровулхона эшигига "диний кийимда юриш мумкинмас" деган қонунни илиб қўйишибди", деб маълумот берди талабанинг яқини, исмини сир сақлаш шарти билан.

Институт эшигида осилган эълон, 27 сентябр, 2017 йил
Институт эшигида осилган эълон, 27 сентябр, 2017 йил

"Рўмол институт ички тартибига зид"

Институтнинг юқори босқичида ўқиётган талабалардан яна бирининг исмини сир сақлашни сўраган яқинига кўра, шу кунга ўтган йилларда талабаларга бундай талаб қўйилмаган эди.

Унинг айтишича, институтнинг турли босқичларида 20 га яқин рўмолли талаба ўқийди.

"Ҳар куни эрталаб институт эшиги олдида жанжал. Маънавият бўлимининг раҳбари: "Ички тартиб шунақа, кўзга ташланадиган кийим кийиш мумкин эмас. Ҳижоб, рўмол кўзга ташланадиган кийим", деяпти. Ректорнинг ёрдамчисиман деган биттаси бўлса: "Бу диний кийим, тепадан диний кийим кийдирманг, деган буйруқ бор", деяпти. Икки кишидан - икки хил гап. Биз 5 минг доллар контракт тўлаб қўйганмиз, қизим дарсга киритилмаяпти. Лекин, бизда виждон эркинлиги бор-ку, бунинг устига диний либос дегани рўмолмас-ку?! Бутун Ўзбекистонни хотинлари диний либосда юрипти экан-да унда?", дейди исмини сир сақлашни истаган аёл.

Институт эшигига илинган эълонда эса, 1998 йилда қабул қилинган "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар" тўғрисидаги қонуннинг 14-моддаси келтирилган. Ушбу моддада: “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди”, дейилган.

Институт эшигида осилган эълон, 27 сентябр, 2017 йил
Институт эшигида осилган эълон, 27 сентябр, 2017 йил

"Раҳбариятга расман мурожаат қилинг"

Озодлик шикоятлар ортидан институт раҳбариятига боғланди. Ректор қабулхонасида телефон гўшагини кўтарган ходим рўмол ва ҳижоб тақиқланганини инкор қилмади, аммо бу борада бирор расмий изоҳ бермади.

Талабаларнинг ота-оналарига ички тартибни сабаб қилиб келтирган масъул - Маънавият бўлимининг раҳбари Мансур Саримсоқов ҳам рўмол ва ҳижоб тақиқланганини инкор қилмади. Мухбир билан микрофонсиз суҳбатда: "Институтимиз раҳбариятига расман мурожаат қилинг, ўшанда расмий жавоб оласиз", деб жавоб берди. Озодлик расмий мактуб йўллади ва унга жавоб кутмоқда.

Аммо, талабалардан бири институтнинг Сингапурдаги раҳбариятига йўллаган мактубига берилган жавобни Озодликка тақдим қилди. Мактубда раҳбарият номидан талабага жавоб йўллаган мулозим бу масалада бирор изоҳ беролмаслигини билдирган ва бу муаммони ҳал қилиш учун Тошкентдаги институт раҳбариятига мурожаат қилишни тавсия қилган.

Озодлик институтнинг Сингапурдаги идорасига ҳам боғланди. Идора мулозими Тошкентдаги ўқув юртда шундай муаммо борлигидан хабардорлигини айтди, бу борада расмий муносабат олиш учун расман мактуб йўллашни тавсия қилди. Озодлик расмий мактуб йўллади ва унга ҳам жавоб кутмоқда.

Ички тартиб: "Кўзга ташланадиган кийим мумкинмас"

Сингапур Менежментни ривожлантириш институти собиқ талабасининг Озодликка айтишича, аслида ички тартибда талабаларнинг кўзга ташланадиган кийим кийиши мумкинмаслиги белгиланган.

"Талабалар китобида кўзга ташланадиган кийим кийиш мумкинмас, деб ёзилган. Лекин, ҳар қандай билим даргоҳининг ички тартиби - шахсларнинг фундаментал ҳуқуқларига зид бўлмаслиги керак, тўғрими? Мусулмон аёллар рўмол ўрайди ва буни тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Муҳими, Ўзбекистоннинг қонунида йўқ - рўмол, ҳижоб - диний либосга киради, деган гап", дейди институтнинг собиқ талабаси.

Диний идора: "Шикоят кўп, ечим излаяпмиз"

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раҳбарияти Тошкентда рўмолли ўқувчи ва талаба қизлар ўқишга қўйилмаётгани ҳақида шикоятлар кўп келаётганини билдирди.

Сингапур менежментни ривожлантириш институтидаги аҳвол ҳақида эса Озодлик мухибиридан эшитганини айтган идора вакили ҳозирда бу каби ҳолатларга оид шикоятлар жамланиб, муаммони ҳал қилиш йўлларига оди тавсиялар тегишли идораларга берилган ва айни вақтда жавоб кутилаётганини айтди.

Идора раҳбариятидан бундан ортиқ жавоб олишнинг, ҳозирча, имкони бўлмади.

Кутилмоқда: "Қонунга диний либос аниқламаси киритилади"

1998 йилдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда: “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди” дейилган.

Қонунда тақиқланган “ибодат либоси” иборасига изоҳ берилмаган. Аммо, 2014 йилда Озодликка келиб тушган расмий ҳужжат - Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимовнинг фуқаролардан бирига берган жавоб хатида бош кийимлар - “яктак, дўппи, рўмол” ва “диний қоидалар беркитишни талаб қилган аъзоларни ёпиб турувчи кийим" диний либос эмаслиги айтилган эди.

Ташаббус уз сайти таҳририяти чоп этган ҳужжат.
Ташаббус уз сайти таҳририяти чоп этган ҳужжат.

Қонунда конкрет аниқламаси келтирилмаган "диний либос" жумласига шарҳ ёзилаётгани ҳақида эса 2013 йилда хабар қилинган эди. Диний идора раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансурга кўра, "бу масалада ҳануз бир янгилик йўқ, аммо тез орада ўзгариш бўлишига умид қилинмоқда".

XS
SM
MD
LG