Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:43

“Тўйтепани Нурафшон қилиш – халқни ўз тарихидан узоқлаштириш!"


Тилшунос олим Бахтиëр Исабеков.
Тилшунос олим Бахтиëр Исабеков.

Ўзбекистонлик таниқли тилшунос олим¸ Ўзбекистон Миллий университети (аввалги ТошДУ) доценти Бахтиëр Исабеков¸ йўқ жойдан Тўйтепани Нурафшон деб ўзгартириш ҳақида қарор чиқарган ўзбек сенаторларини миллат тарихидан бехабарлик¸ унга нисбатан ҳурматсизликда айблади.

“Тўйтепа номининг этимологик жиҳатдан тўйга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу сўз эски турк тилида катта¸ баланд қалъа¸ тепаликлар тўплами¸ деган мазмун ташиган. Бу шаҳарнинг нимага шундай номланишини изоҳловчи мантиқий асослар бор. Қолаверса¸ Тўйтепа номи Тошкент тарихини тушунишда муҳим роль тутади. Буни Нурафшонга айлантириш кимнинг хаëлига¸ нимага келди¸ тушунмай турибман. Кимгадир Нурафшон сўзи ëқар экан¸ янги жойларга қўйсин бу номни¸ ҳеч кимнинг эътирози йўқ. Лекин¸ халқни ўз тарихидан узоқлаштиришнинг кимга¸ нимага кераҳи бўлиб қолди¸ мен ҳам билмаяпман”¸ дейди OzodNazar меҳмони бўлган тилшунос олим.

Суҳбат давомида Бахтиëр Исабеков¸ кирил-лотин тортишуви¸ қолаверса¸ Ўзбекистон таълими соҳасида қилиниши лозим ислоҳотларга ҳам муносабат билдирди.

"Тўйтепани Нурафшонга айлантириш - халқни ўз тарихидан узоқлаштириш!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:08 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG