Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:00

Turon24 ахборот агентлиги фаолияти тўхтатилди


Турон24 ахборот агентлиги биноси
Турон24 ахборот агентлиги биноси

Turon24 агентлиги жорий йил 3 январида ëпилди, деб Озодликка хабар қилди Turon24 ахборот агентлигининг исми айтилишини истамаган муҳаррирларидан бири.

Унинг айтишича, мухбир ва бошқа ходимлар улар билан тузилган шартнома бекор қилингани ҳақида 6 январь куни ëзма огоҳлантирилган.

Turon24да юзага келган вазият тўғрисида агентликнинг Facebook тармоғидаги расмий каналида 7 январь куни тушунтириш берилди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида ОАВ сифатида рўйхатга олинган¸ 200 дан зиëд журналистни бирлаштирган нашрнинг Facebook тармоғидаги расмий каналида 7 январь куни “агентлик ëпилгани” ҳақида тушунтириш берилди. Бу очиқламада Turon24 фаолияти молияланиши тўхтатилгани” айтилган ва муассислар ўзларини “қўллаб-қувватлаган барчага” миннатдорчик билдирган.

Янги форматда қайта очилади?

Turon24 ўз баёнотида “Агентлик ахборот узатиш форматларини қайта кўриб чиқаëтгани” ҳақида ҳам маълумот берган.

Озодлик суҳбатлашган Turon24 ахборот агентлиги муҳаррирларидан бирининг айтишича, бу “эҳтимолий келажакда нашрнинг қайта тикланишини” англатади:

- Аммо бу орзу холос. Чунки молиялаш тўхтади. Балки, нашр ўз форматини топиб қайта молиялашга эришса, яна тирилиши мумкин.

Тўрт ой умр кўрди

Тўрт ой умр кўрган Turon24 ўтган йилнинг 8 сентябрь куни Тошкентдаги ҳашаматли «Ўзэкспомарказ» саройида эстрада юлдузлари ва журналистлар иштирокида тақдимот маросими ўтказган эди.

Ўша куни Turon24 вакиллари “халққа тез ва ишончли хабарлар берадиган” агентлик бўлажаги ҳақида ваъда беришган эди.

Turon24 агентлиги Сиëсат бўлими мудири Сардор Салим ўзининг facebokдаги саҳифасида “Нашр миллатнинг бир-бири билан гаплашиш имконини яратиш учун майдонга чиқди”, деб ёзган эди.

Turon 24 агентлиги Бош муҳаррир ўринбосари - Дилшод Саиджонов нашр очилган куни Озодлик радиосига берган эксклюзив суҳбатида “Нашримиз миллатнинг барча қатламларига шу жумладан мухолифатнинг конструктив таклифларига минбар”, беради деган эди.

Озодлик мухбирининг Turon 24 нашрида чекланган ëки “табу” қўйилган мавзулар борми? Президент ëки бошқа мулозимларни ҳам танқид қиласизларми? деган саволига суҳбатдошимиз “Бизда чеклов йўқ”, деб жавоб берган эди.

Аммо ўтган 4 ой ичида таҳририят эълон қилган бир нечта мақола¸ хусусан, адабиëтшунос Иброҳим Ҳаққул ва ëзувчи Нурилла Отахонов билан билан суҳбат нашрдан олиб ташланган.

Нашр собиқ муҳарририга кўра¸ бу икки мақола уларда шоир ва сиëсатчи Муҳаммад Солиҳ исми зикр қилингани боис “юқорининг буйруғига кўра” олиб ташланган.

Шунингдек, Turon24 агентлиги шоир Рауф Парфи юбилей тадбирининг бекор қилингани ҳақидаги хабарни нашр қилмасликка ҳақида буйруқ олишган.

"Эркин сўз" тажрибаси

Озодлик билан суҳбатлашган нашр муҳарририга кўра¸ Turon24 нашри бошқа нашрлардан фарқли тарзда ижтимоий-сиëсий муаммолар ҳақида холис ва расмий Тошкент нуқтаи назаридан масофаланган ахборот беришга “ҳаракат қилган”.

Унинг яна айтишича¸ марҳум Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби Мурод Муҳаммад Дўст билан суҳбат “ўзининг очиқ ва ошкоралиги билан ажралиб турган”.

XS
SM
MD
LG