Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:26

Мирзиёев Қозоғистонга бориб виночилик билан танишди


Мирзиёев бир Назарбоев виночилик ширкатига қарашли узумзорда
Мирзиёев бир Назарбоев виночилик ширкатига қарашли узумзорда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифидан 36 кун ўтиб, 29 апрель куни яна қўшни мамлакатга ташриф буюрди. Жанубий Қозоғистонда президент Нурсултон Назарбоев билан ўтган учрашувда Мирзиёев икки давлат ҳамкорлиги бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилганини билдирди. Ташриф давомида Мирзиёев узумчилик ва виночилик соҳалари билан ҳам танишди.

Иккинчи учрашув

Президент Мирзиёевнинг Қозоғистонга иккинчи ташрифи Жанубий Қозоғистон вилоятига бўлиб, президент Назарбоев ҳам ҳамкасби билан учрашиш учун ушбу вилоятга келди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, Мирзиёевнинг Қозоғистонга ушбу расмий сафари унинг март ойидаги ташрифининг узвий давоми бўлиб, икки президент янги учрашувда март ойида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилган:

“Жорий йил март ойидаги Қозоғистонга ташрифимиздан сўнг ўзаро ҳамкорлигимизнинг барча йўналишлари бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқдик. Вазирлар ва ҳудудлар раҳбарларининг учрашувлари фаоллашди”, деган Мирзиёев ушбу учрашув пайти.

Назарбоев ҳам олдинги учрашувдан кейин икки ўртадаги алоқалар янада фаоллашганини қайд этган:

“Шу йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий алоқалар сезиларли даражада ошди. Транспорт-логистика, автосаноат соҳаларидаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни алоҳида таъкидлаш жоиз. 2017 йилнинг дастлабки уч ойида ўзаро товар айирбошлаш 37 фоизга кўпайди”, деди Назарбоев.

Қозоғистон президентининг расмий сайти - akorda.kz хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Назарбоевга Россия нефтини Ўзбекистонга транзит қилишда кўрсатган кўмаги учун ҳам миннатдорчилик билдирган.

Мирзиёевнинг илк учрашуви натижасида Қозоғистоннинг "КазМунайГаз" миллий нефтгаз компанияси Россия нефтини Ўзбекистонга транзит қилишга кўмаклашишига доир тегишли ҳужжат имзоланган эди.

Икки президент виночилик билан танишди

Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи чоғида “Caspian Food” виночилик ширкатига бориб, узум етиштириш ва вино ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Расмий хабарга кўра, икки президент вино заводида узумни қабул қилиш технологик линияси, ферментация жараёни билан танишган ҳамда маҳсулотларни дистилляциялаш ва қадоқлаш цехини кўздан кечирган.

Қозоғистон телеканаллари Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоевнинг токзор ва ёнғоқзорларга боргани акс этган тасвирларни ҳам намойиш қилди.

Илк учрашувда 1 миллиард долларлик ҳужжат имзоланган

Мирзиёевнинг Қозоғистонга илк ташрифи жорий йил 23-24 март кунлари бўлиб ўтган ва бу Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига ўтирганганидан сўнг сафар қилган иккинчи мамлакатдир.

Ўша пайт Мирзиёев Остонага мулозим ва тадбиркорлардан иборат қарийб 300 киши билан борган эди. Иккинчи ташрифида Мирзиёевга неча киши ҳамроҳ бўлгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Президентларнинг илк учрашувида стратегик аҳамиятга эга бўлган 7 та йирик ҳужжат имзоланган. Жами, 1 миллиард АҚШ доллари атрофидаги қийматга эга бўлган 75та ҳужжат имзолангани айтилган.

Жумладан, икки давлат ўртасида стратегик шерикчиликни янада чуқурлаштириш ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Қўшма декларация имзоланганди.

"Тарихий" ташриф
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:06 0:00

Шунингдек, икки давлат ҳукуматлари раислари ва аъзолари даражасида Минтақалараро ҳумкорлик тўғрисидаги келишув, 2017-2019 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ҳамкорлик стратегияси, Икки томонлама солиққа тортмаслик тўғрисидаги келишувга ўзгартишлар киритишга оид баённома, Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлар киритишга оид баённома, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури, Икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув каби қатор ҳужжатлар имзоланган.

XS
SM
MD
LG