Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:55

 PORTAL: “Мирзиёев ўғлимни топишга ёрдам берсин”


Улуғбек Эшов
Улуғбек Эшов

Швейцарияда яшовчи асли ўзбекистонлик Башорат Эшова президент Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, “қамоқхонада ўлди” дейилган ўғлининг тириклигига ишонишини айтиб, уни топишга кўмак истаган ҳамда ўзини “қора рўйхат”дан чиқаришни сўраган.

“Ўғлимнинг ўлганига ишонмайман”

Президент порталига мурожаат қилган Башорат Эшова 14 йилдан буён ўғлини излайди. У “қамоқда ўлди” дейилган ўғли Улуғбек Эшовнинг тириклигига ишонишини айтиб, бу борада президентдан кўмак сўрайди. Эшованинг айтишича, 1975 йилда туғилган ўғли Улуғбек Эшов 1993 йили ўғирлик устида қўлга тушиб, 10 йилга қамалган ва 1999 йили амнистия боис авф этилган:

- Мен ўғлимни қилган жиноятидан тонган эмасман. Ўғлим ҳам бўйнига олган. 10 йилга қамалган эди. Кейин 1999 йили президент Каримов 9 май муносабати билан амнистия эълон қилди. Мен ҳужжатларни йиғиб, президент аппаратига бориб, кечирим сўраб, ариза ёздим. Бир ойдан кейин “Ўғлингиз амнистияга илингани борасида ички ишлар вазирлиги маълум қилади” деган жавоб олдим, дейди Башора Эшова.

Унинг айтишича, ўша йили ўғли қамоқдан чиқмаган, аксинча, у “қамоқхонада қотиллик қилган”ликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган:

- Ўғлим билан охирги марта Тоштурмада кўришдик. Кейин 2003 йили ўғлим ўлгани борасида қора хат олдим. Ўғлимнинг мурдасини беришмади. Улар ўғлимни нима сабабдан ўлганини айтмаган. Ички ишлари вазирлигига борганимда, мени Аҳмад Усмонов деган генерал қабул қилди. Генерал Шодиев Абдукарим деганни чақирди, у кириб, “ўғли Тоштурмада, тирик” деган гапни айтди, дейди Эшова.

Эшованинг айтишича, президент порталидан унинг аризаси ўрганиш учун ички ишлар бўлимига жўнатилгани борасида жавоб олган. Бу жавобдан қониқмаган Башорат Эшова президентдан ўз муаммосига эътибор қаратишни сўрайди:

- Булар аризаларимни у ёқдан- бу ёққа тепаяпти, сансалор қилиб. Ўрганишни хоҳламаяпти. Шунинг учун мен Мирзиёевга мурожаат қиламан. Қаерда менинг болам, нима бўлган? Менга маълумот берсин. Мени копток қилиб тепмасин булар, дейди Эшова.

Башорат Эшова
Башорат Эшова

“Мени қора рўйхатдан чиқаринг”

Башорат Эшованинг сўзларига кўра, президент Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига қилган мурожаатида у ўзини “қора рўйхат”дан чиқаришни ҳам сўраган. Боиси маълум муддат аввал Яккасарой туман ички ишлар бўлими ходимлари унинг “қора рўйхат”га тушгани ҳақида огоҳлантиришган.

- “Қора рўйхат”дан чиқарса, рухсат берса, мен бориб, опам билан, акамларни зиёрат қилиб келсам дегандим. Лекин ҳеч нарса қилишмади. Шунинг учун жаҳлим чиқди. Телефон қилсангиз, “Мирзиёев қабулхонасига хуш келибсиз” деган жавобни эшитасиз, вой, юрагим ёрилиб кетай деди. Худди Ўзбекистонга етиб боргандай бўлдим. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ. Кейин яна Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига ёздим: Мен порталдан жуда кўнглим совиди. Бу ерда ҳам сансалорлик экан деб. Кейин Абдулазиз дегани “Сиз кабилар жонимизга тегиб кетди” деб жавоб берди, дейди Эшова.

Башорат Эшова президент порталига Тошкентдаги иккита уйи билан боғлиқ муаммолар борасида ҳам мурожаат қилган. Бу ҳақда қуйидаги суҳбатда батафсил тинглайсиз:

“Ўғлимнинг ўлганига ишонмайман”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:59 0:00
Бевосита линк

Башорат Эшова ўғли учун курашиб юриб, ҳуқуқ ҳимоячилари сафига қўшилган ва шундан кейин ўзига нисбатан тазйиқлар кучайгач, Ўзбекистонни тарк этиб, Швейцариядан паноҳ топган.

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG