Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:46

Россияпараст Донецк судининг украин журналистини 15 йилга қамагани кескин қораланмоқда


Станислав Асеев 2017 йил 2 июнда Украинанинг Донецк вилоятида бедарак йўқолган эди, ўша пайтдан бери бўлгинчилар уни ҳибсда ушлаб тургани маълум бўлди.
Станислав Асеев 2017 йил 2 июнда Украинанинг Донецк вилоятида бедарак йўқолган эди, ўша пайтдан бери бўлгинчилар уни ҳибсда ушлаб тургани маълум бўлди.

Ахборот воситалари эркинлигига риоя этилишини кузатиб борувчи халқаро ташкилотлар, Украина ҳукумати ва АҚШ сенатори Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиоси журналистига нисбатан Шарқий Украинанинг бир қисмини эгаллаб турган, Россия қўллаб-қувватлаётган бўлгинчилар суди чиқарган ҳукмни “ноқонуний” ва “номақбул” деб атади.

22 октябрда бўлгинчиларнинг ДАН ахборот агентлиги Асеев августда жосуслик, экстремизм ва ҳудуд яхлитлигини бузишга очиқ даъватлар қилгани учун 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганини хабар қилди.

Станислав Вавин тахаллуси билан мақолалар ёзган 30 яшар журналист 2017 йил 2 июнда Украинанинг Донецк вилоятида бедарак йўқолган эди, ўша пайтдан бери бўлгинчилар уни ҳибсда ушлаб тургани маълум бўлди.

− Мен мутлақо ноқонуний айбловдан ва жазо тайинланганидан ўзимни йўқотиб қўйдим, − деди ЕХҲТ матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Ҳарлем Дезир ўз баёнотида Асеев “зудлик билан озод этилиши” хусусидаги даъватини такрорлар экан.

RFE/RL президенти Жейми Флай Асеевга нисбатан чиқарилган суд қарорини “Донецкдаги Россия қўллаб-қувватлаётган бўлгинчиларнинг унинг кучли ва мустақил овозини бўғишга уриниши” деб атади. У Асеев билан бирга RFE/RL украин хизмати мухбири Олег Халазюкни ҳам озод қилишга чақирди. Бўлгинчилар уни 2017 йил августидан бери Донецкда ҳибсда сақлаб турибди.

Ушбу икки журналист “Донецк вилоятнинг Украина ҳукумати назорат қилмаётган ҳудудида ишлаб, воқеаларни ёритаётган камсонли мустақил журналистлардан эди”, деди ЕХҲТ вакили.

− Мустақил журналистларнинг овозини бўғиш сўз эркинлигига қарши жиноятдир ва бунга чидаб бўлмайди, − дея қўшимча қилди Дезир.

Асеев Донецкдаги шаҳар 2014 йили бўлгинчилар қўлига ўтгандан сўнг ишини давом эттирган камсонли журналистларнинг бири эди.

Бўлгинчилар вакиллари Асеевни ўз ҳарбий тузилмаларини кузатиш ва маълумотларни Украина хавфсизлик хизматига узатиб туришда айблади, дея хабар қилади “Громадски” нашри.

Нью-Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Асеевни айблаган ва унга қарши ҳукм чиқарган “қўлбола” судни “ноқонуний” деб атади.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё дастури мувофиқлаштирувчиси Гулноза Саид ўз баёнотида Асеев “на жосус ва на экстремист бўлгани”ни айтиб, уни бўлгинчилар назоратидаги минтақада “оддий кишиларнинг ҳаёти билан қизиқадиган ноёб журналист” деб атади.

Европа журналистлар федерацияси (ЕЖФ) “Асеевга шафқатсизларга муносабатда бўлиш ва унга нисбатан оғир ҳукм чиқарилганини матбуот эркинлигининг қўпол тарзда бузилиши” деди.

− Ҳокимият идоралари журналист фаолиятига жиноят сифатида баҳо беришни ва уларни сўз эркинлигидан маҳрум қилишни бас қилиши керак, − деди ЕЖФ бош котиби Рикардо Гутерриш.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҳам “ноқонуний” қарорни қоралади ва “озодликдан ноқонуний маҳрум қилиш Украинада жиноят экани”ни билдирди.

АҚШнинг Флорида штатидан сайланган республикачи сенатор Марко Рубио Қўшма Штатлар ва халқаро ҳамжамиятни “журналистларни нишонга олаётган Путин режимини қоралашга ва Асеевни зудлик билан озод қилиш”га чақирди.

XS
SM
MD
LG