Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:55

Термиз спорт мактабида ўқувчиларни калтаклаган мураббий ишдан бўшатилди (ВИДЕО)


Мураббийнинг икки ўқувчини синфхонада ургани акс этган видео ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида 13 ноябрь куни тарқалган эди.
Мураббийнинг икки ўқувчини синфхонада ургани акс этган видео ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида 13 ноябрь куни тарқалган эди.

Сурхондарё вилоят маркази Термиз шаҳридаги Ихтисослаштирилган олимпия резервлари мактаб-интернатининг самбо бўйича мураббийси ўқувчиларни ургани учун 14 ноябрда ишдан бўшатилди.

Бу маълумотни Озодлик мактаб-интернат директори муовинидан олди.

Мураббий икки ўқувчини синфхонада ургани акс этган видео ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида бир кун олдин тарқалган эди.

Видеода мураббий ўқувчиларни ҳақоратли сўзлар билан сўкиб, уларни буйни ва юзига бир неча бор ургани ва қаттиқ тергаб¸ койигани акс этган.

"У ерда қ.....қ борми, нега дарс қолдирдинг¸ бу кетишда ҳайдаласанку"¸- дейди мураббий болаларнинг бўйни ва юзига тарсиллатиб урар экан.

Термиз спорт мактабида ўқувчиларни калтаклаган мураббий ишдан бўшатилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:31 0:00

Термиз шаҳридаги Ихтисослаштирилган олимпия резервлари мактаб-интернати директори муовини Мурод Раззоқов мураббий 14 ноябрь куни бўшатилганини Озодликка айтди:

Тренер сал қизиққонлик қилиб қўйган. Ўзи яхши тренер, самбо бўйича олтита Ўзбекистон чемпиони чиқарган, иккита жаҳон чемпиони чиқарган. Урмаслиги керак эди. Ҳаммага ўрнак бўлсин, деб бўшатдик.

- Ўрганиб чиқдик. Бу сентябрь ойида бўлган экан. Видео кеча чиққан бўлса бугун мураббий ишдан бўшатилди. Ўзи ҳам кўрди видеони. Болаларда ҳам айб бўлган, уч кун дарсга келмаган. Тренер сал қизиққонлик қилиб қўйган. Ўзи яхши тренер, самбо бўйича олтита Ўзбекистон чемпиони чиқарган, иккита жаҳон чемпиони чиқарган. Урмаслиги керак эди. Ҳаммага ўрнак бўлсин, деб бўшатдик. Ҳар қандай холатда болаларни уришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Мактаб-интернат ўқитувчиларидан бирининг исми сир қолиш шарти билан Озодликка айтишича¸ ўқувчилар мунтазам дарс қолдиргани мураббийнинг сабр косасини тўлдирган:

- Ўзи жуда яхши тренер. Ҳозир мана шу видео деб энг яхши тренеримиздан айриляпмиз. Болалар атайлаб жаҳлини чиқарган¸ бошқа шериклари пайтдан фойдаланиб видеога олиб, интернетга чиқариб юборишяпти. Тўғри, урмаслик керак, лекин шу тренернинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг, қолаверса бу спорт мактаби эканини унутмаслик керак.

Ихтисослаштирилган олимпия резервлари мактаб-интернати ўқувчиларидан бирининг Озодликка даъво қилишича, видеоси чиқиб кетган мураббий бундан олдин ҳам тарбияланувчиларни калтаклаб келган.

- Қаттиққўл жуда, бунақа калтаклашлар доим бўлган ва фақат у тренер эмас, бошқа тренерлар ҳам уради, - деди исми очиқланмаслигини истаган ўқувчи.

Ихтисослаштирилган олимпия резервлари мактаб-интернати директори муовини Мурод Раззоқов жанжалли видеоси ижтимоий тармоққа чиқиб кетган мураббийга бундан олдин ҳайфсан берилганини ҳам айтди:

- Шикоятлар кўп бўлди, олдин ҳайфсан берилган эди, бу сафар ишдан бўшатилди..

Ўқувчиларни калтаклагани иддао қилинаётган ўқитувчининг ўзи билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Ўзбекистоннинг мактаб ва коллежлари ҳамда болалар боғчаларида ўқувчи ва тарбияланувчиларни ўқитувчилар калтаклагани ҳақида Озодлик илгари ҳам хабар берган.

Ўтган йили сентябр ойида Хоразм вилоят, Боғот туманидаги Олимпиада миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 36 яшар мураббийси шу мактабнинг 5- синф ўқувчисини дарс пайтида калтаклаган.

Ўзбекистон дзюдо дарсида урилган ва комага тушган бола
Ўзбекистон дзюдо дарсида урилган ва комага тушган бола

Боланинг яқинлари Озодликка 5 синф ўқувчиси калтаклангани ортидан 3 ой кома холатида ётганини айтишганди.

Шу йил май ойида эса Озодлик ўқитувчи аёл дарс пайти ўқувчиларни доска олдида қаторасига териб, юзига тарсаки тушираётгани акс этган видеони эълон қилган эди.

Шу йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги мактабларда зўравонликнинг олдини олишга қаратилган лойиҳа амалга татбиқ қилиш бошланганини билдирган эди.

Вазирлик расмий сайтида айтилишича, “Мактабларда зўравонликнинг олдини олиш ва ижобий психологияни ўқитиш методикаси”, деб номланган лойиҳада асосий эътибор ўқув даргоҳида ижобий психологик муҳитни шакллантириш, хусусан, ўқувчилар ўртасида буллингнинг олдини олишга қаратилиши, шу билан бирга, лойиҳанинг "ўқитувчиларга ҳам стресс ва ишдан “совиш” ҳолатларининг олдини олишда ёрдам бериши" айтилган.

XS
SM
MD
LG