Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:37

Мухолифат фаоли Фахриддин Тиллаев 15 кунга қамалди


3 октябр куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида милиция ходимлари томонидан олиб кетилган мухолифат фаоли Фахриддин Тиллаев безориликда айбланиб 15 кунга қамалгани маълум бўлди.

- Бозорда қандайдир хотин билан уришиб қолгани учун қамашган экан. Лекин, бу мухолифат фаолини жазолаш учун атайлаб уюштирилган фитнадир, - деди “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов.

Ўтган ой Тошкент суди Фахриддин Тиллаев, Нуриддин Жуманиёзов ҳамда Абдулла Тожибой ўғлини ноқонуний фаолиятда айблаб, ҳар бирини юз минимал иш ҳақи (7.235.500 сўм) миқдорида жаримага тортган эди.

Учовлон ўтган ой Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ мавзесида жойлашган меҳнат биржасида милиция ходимлари тарафидан ушлаб олиб кетилиб, кейин қўйиб юборилган эди.

Фаоллар иш топиш илинжида меҳнат бозорига келган одамларга "Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси"га кириш учун варақалар тарқатишган.

Ҳуқуқ фаоллари ўзларига қўйилган айбловни асоссиз деб, Тошкент шаҳар Ҳамза туман суди қарори юзасидан юқори инстанцияга арз қилишларини айтишган эди.
XS
SM
MD
LG