Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:56

"Бирдамлик" ҳаракати етакчисининг отаси ёш қизни зўрлаганликда айбланмоқда


АҚШда яшаётган ўзбек мухолифатчиси Баҳодир Чориевнинг Ўзбекистондаги 71 ёшли отаси 17 яшар қизни зўрлаганликда айбланмоқда.

Бу ҳақда Россиянинг “Росбалт” агентлиги чориевлар оиласига таяниб хабар қилди.

Ўзбекистонда нозўравон йўл билан инқилоб қилиш орзусида юрган “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев отасининг қамалиши ўзининг сиёсий фаолияти билан боғлиқ эканини айтган.

"Сиёсий фаолиятим учун ҳукумат мендан шу йўл билан қасос олмоқчи", деб айтган Чориев “Росбалт” мухбирига.

71 ёшли Ҳасан Чориев бир неча кун аввал қизига қўнғироқ қилиб, Қашқадарё вилоятининг тергов ҳибсхонасида эканини хабар қилган эди.

Кейинчалик ҳуқуқ фаоллари унинг йўқолиб қолгани ҳақида хабар беришди. Ҳасан Чориев аввал ҳам "туҳмат"да айбланиб, жаримага тортилган эди.
XS
SM
MD
LG