Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:14

МТС масаласида ҳали конкрет қарор йўқлиги айтилмоқда


МТС уяли телефон операторининг Ўзбекистонга қайтиши борасида ҳали конкрет қарор олингани йўқ.

Бу ҳақда 12news.uz ахборот нашри Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмтасидаги манбаасига асосланиб хабар қилди.

12news.uz вазирликдаги манбаанинг “бу масалада ҳали ҳеч қанақа ҳукумат қарори йўқ”, -деган сўзларидан иқтибос келтирган.

Аввалроқ, Интерфакс ахборот агентлиги Россия ҳукуматидаги ўз манбаларига таяниб¸ Ўзбекистон ҳукумати МТС ширкатининг мамлакат мобил алоқа бозорига қайтиб¸ ўз фаолиятини тиклашига рухсат бергани ҳақида хабар қилган эди.

Озодлик билан суҳбатда МТСнинг Москвадаги бош идораси расмийлари¸ ҳозирча Ўзбекистон ҳукуматининг бундай қароридан бехабарликлари ва шу боис уни шарҳлай олмасликларини маълум қилгандилар.

XS
SM
MD
LG