Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:15

“Дангаса”ларни камайтириш учун тарғибот гуруҳлари тузилмоқда


Ислом Каримов: “Москвада кўча супураётган ўзбек – дангаса”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамаси топшириғи билан тирикчилик мақсадида хорижга кетмоқчи бўлган муҳожирларни камайтириш учун аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб борувчи тарғибот гуруҳлари тузилмоқда. Бу ҳақда Озодликка Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрига бириктирилган тарғибот гуруҳи фаолларидан бири маълум қилди.

Республика Маънавият тарғиботи маркази ва қатор олий ўқув юртлари воситасида ёшларни хориж давлатларига меҳнат муҳожирлигига кетиши олдини олишга хизмат қилувчи тарғибот гуруҳларига жамоатчилик вакиллари, олимлар ва ижодкорлар жалб қилинмоқда.

Улар маҳаллий давлат бошқаруви органлари томонидан аниқланган миграция хавфи нисбатан юқори вилоят ва туманларга сафарбар қилинади.

“Ўзбекистон Миллий университетининг гуманитар фанларга ихтисослашган факультетлари зиммасига Фарғона вилоятидаги аҳолининг ўзга юртларга кетиш иштиёқидаги қатламлари орасида тарғибот ишларини қўйиш юклатилган. Шу аснода вилоятнинг турли муассасаларида тушунтуриш-тарғибот ишлари олиб борлимоқда. Хусусан, яқинда Қувасойда ана шундай учрашувлар ташкил қилинди. Бу ерда одам саводсига қарши кураш бўйича Республика комиссия вакиллари ва бизлар юртимиздаги кенг имкониятлар, иш ўринлари, қатор имкониятларни ташвиқ қилдик” дейди Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси.

Озодлик манбаларига кўра, мазкур тарғибот гуруҳлари Президент Ислом Каримовнинг 2013 йил 19 июлида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётан ислоҳотларнинг боришини кузатиш мақсадида Жиззах вилоятига сафари чоғидаги нутқи асосида тузилган.

Бу борада тайёрланган махсус дастур асосан пойтахтдаги жамоатчилик вакиллари, шоир-ёзувчилар, олимлар ва олий ўқув юртлари педагогларини вилоятларга сафарбар қилишни кўзда тутади.

- Афсуски, вилоятларда уюштирилаётган тадбирларга кўзда тутилганича миқдорда кишилар келмаяпти. Муассаса, маҳаллалардаги учрашувларда эса тадбирлар аҳолининг шикоятбозлигига айланиб кетмоқда. Бундан ташқари Қувасойдаги сўнгги учрашувда бир киши пойтахтнинг бир қанча олий ўқув юртларида хизмат қилган профессор-ўқитувчиларнинг Россияда мардикорлик қилаётганини айтиб, бизни мулзам қилди — дейди Озодлик манбаси.

Мутахассисларга кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг антимиграцион тарғибот машинаси самараси деярли нолга тенг. Чунки миграция муаммосининг асл сабаблари мамлакатдаги мураккаб ижтимоий-иқтисодий аҳвол, ишсизлик билан боғлиқдир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2013 йилнинг 19 июнь куни Жиззах вилоятига қилган сафарида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини тилга олиб, бундай деган эди:

“Мен сизларга шундай тавсия бераман. Қўл остингизда ишлаётган одамларни ҳеч қачон қийнаманглар, ундай қилмадинг, бундай қилмадинг, деб. Энди дангасалар ҳозир Ўзбекистонда камдан кам. Энди дангасалар деб кимни ҳисоблайман, мана Москвага бориб кўчаларни, майдонларни супурадиганларни. Ўтда нима йўқ, одам жирканадики ўзбек миллатидан шунақа бориб, ўзига бир бурда нон топиш учун ўша ёққа бориш керак экан. Ҳа, Ўзбекистонни ўзида ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ, барака топгур!... Бунақаларни дангаса дейманки, катта пул тезроқ топиш учун у ёққа бориб шарманда қилади ҳаммамизни...”

Ислом Каримов: “Москвада кўча супураётган ўзбек – дангаса”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00

XS
SM
MD
LG