Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:48

Ғарб етакчилари Париждаги ҳужумларни қоралади


Британия бош вазири Дэвид Камерон Парижда Charlie Hebdo сатирик журнали идорасига қилинган ҳужум сўз эркинлигига қарши ҳужум эканини қайд этди.

- Биз францияликлар билан биргамиз ва терроризмнинг ҳам қандай кўринишларига қаршимиз. Биз сўз эркинлиги ва демократия ғояларини ҳимоя қиламиз ва биздан бу қадриятларни ҳеч ким тортиб ололмайди, - деди Дэвид Камерон.

АҚШ ҳукумати ҳам Париждаги ҳужумларни кескин қоралади. Оқ уй матбуот вакили Жош Эрнест "Қўшма Штатлар Париждаги ҳужум қурбонларининг оилаларига ҳамдардлик билдиради", деб айтди.

Германия Канцлери Ангела Меркель Парижда нафақат француз фуқароларига, балки сўз эркинлигига ҳужум қилинганини таъкидлади.

7 январь куни Парижда Муҳаммад Пайғамбар карикатуралари билан танилган Charlie Hebdo сатирик журнали идорасига қилинган ҳужумда 12 киши ҳалок бўлди.

Юзига ниқоб тортган номаълум шахсларнинг қуролли ҳужуми оқибатида, шунингдек, ўн одам жароҳатланди.

Улардан беш нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Воқеа жойига Франция президенти етиб келди. Франсуа Олланд бугун фавқулодда мажлис ўтказишини билдирди.

XS
SM
MD
LG