Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:39

Тошкентнинг яна 9та кўчасидаги уйлар бузилади


Нукус кўчасидаги ушбу уйлар ҳам бузилиши режаланган.
Нукус кўчасидаги ушбу уйлар ҳам бузилиши режаланган.

Пойтахтнинг Бобур, Нукус, Афросиёб, Мустақиллик, Мирзо Улуғбек, Дўрмон, Дўстлик, Амир Темур кўчалари ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидаги уйларни бузиш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, шаҳарнинг жами 45,6 километр узунликдаги кўчалари реконструкция қилиниб, эски иморатлар ўрнида кўп қаватли замонавий уйлар қурилади.

Президент трассасидаги кўча бузилади

Президент Ислом Каримов ҳар куни Оқсаройга қатнайдиган Нукус кўчасининг икки томонида жойлашган эски иморатларнинг барчаси Мустақиллик байрамидан сўнг бузила бошлайди.

Байрам олди ушбу кўчадаги биноларнинг ташқи кўринишини қайта реконструкция қилиш ишлари бошланиб, турар жой ва ташкилотлар биноларининг қорайтирилган ойналари, кондиционер ва сунъий йўлдош антенналари олдириб ташланди.

Миробод туман ҳокимлиги мулозимига кўра, байрамдан сўнг Нукус кўчасида бошланадиган қайта қуриш ишлари кейинги йил ниҳоясига етади:

“Нукус кўчасининг Бобур кўчасидан бошлаб Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган ҳудуди, сўнгра Мустақиллик кўчасигача бўлган ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори бор. Кўчага ёндош ҳудудларнинг архитектура қиёфаси янгиланади. Кўчанинг ёритиш тизимлари, тротуарлари, фавворалари, суғориш-ирригация тизимлари барчаси таъмирланади”, деди Озодликка ҳокимлик мулозими.

Мулозимга кўра, ҳозирда бузиладиган турар-жой ва бошқа иморатларнинг ҳисоб-китоби қилинмоқда ва уйлари бузиладиган аҳолига шаҳарнинг бошқа туманларидан квартира ва ер участкалари ажратиш ишлари ўрганилаяпти.

Ҳозирча Нукус кўчасида яшовчилар уйлари бузилиши борасида ҳеч қандай огоҳлантириш олишмаган.

Мулозимнинг айтишича, ҳисоб-китоб ниҳоясига етгач, шаҳар ҳокимининг махсус қарори чиқади ва кейин аҳолига маълум қилинади.

Нукус кўчасининг икки томонида жойлашган эски уйлар ўрнида, кўп қаватли иморатлар қурилиши режалаштирилмоқда.

31 август куни Озодликнинг мобил мухбири Нукус кўчасида бўлиб, бузилиши режаланаётган иморатларни суратга олиб жўнатди:

Тошкент кўчаларини бузиш ва қайта қуриш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори

Нукус кўчасидаги иморатлар Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 августдаги “Тошкент шаҳри магистрал кўчаларини реконструкция ва модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 227-сонли қарори асосида бузилади.

10 августдан кучга кирган ушбу қарорга кўра, Тошкентнинг Нукус кўчасидан ташқари яна 8та кўчасида бузиш ва қайта қуриш ишлари амалга оширилади:

* Бобур кўчаси — Аэропортнинг вокзалолди майдонидан Ўзбекистон кўчасигача- 4,8 км узунликдаги ҳудуд;

* Афросиёб кўчаси — Шароф Рашидов кўчасидан Нукус кўчасигача- 2,0 км узунликдаги ҳудуд;

*Мустақиллик кўчаси — Амир Темур майдонигача- 2,8 км узунликдаги ҳудуд;

*Мустақиллик кўчаси — Амир Темур майдонидан Мирзо Улуғбек кўчасигача- 2,7 км узунликдаги ҳудуд;

*Мирзо Улуғбек кўчаси — Мустақиллик кўчасидан Дўрмон кўчасигача- 2,0 км узунликдаги ҳудуд;

*Мирзо Улуғбек кўчаси — Тараққиёт кўчасидан Мустақиллик кўчасигача – 3,2 узунликдаги ҳудуд;

*Мирзо Улуғбек кўчаси — Дўрмон кўчасидан ТТЗ бекат мажмуасигача -5,0 узунликдаги ҳудуд;

*Дўрмон кўчаси — Мирзо Улуғбек кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача- 2,7 км узунликдаги ҳудуд;

*Тошкент ҳалқа автомобиль йўли — Дўрмон кўчасидан Дўстлик кўчасигача – 3,0 км узунликдаги ҳудуд;

*Дўстлик кўчаси – 4,4 км узунликдаги ҳудуд;

*Амир Темур кўчаси — Амир Темур хиёбонидан Қулоқтепа кўчасигача- 7,0 км узунликдаги ҳудуд;

Яқинда президент ўтадиган Буюк Ипак йўли метроси атрофидаги дўкон ва бекатлар ҳамда уйларнинг президент трассасига қараган балконларини кутилмаганда бузиш ишлари бошлангани ҳам Вазирлар Маҳкамасининг айни қарори билан изоҳланмоқда.

Тошкентдаги "Буюк Ипак йўли" метроси атрофи бузилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:35 0:00

Президент трассасининг бир қисмидан ўтадиган 13-трамвай йўлининг бузилиши ортида ҳам ушбу қарор тургани айтилмоқда.

Кейинги йилларда Тошкентнинг марказий кўчаларини ободонлаштириш муносабати билан уйлар бузилаётгани ва эвазига давлат тўлаётган товон пули миқдори озлиги тўғрисида аҳолидан кўплаб шикоятлар бўлган. Бу ҳолат мамлакатнинг бошқа турли жойларида ҳам кузатилмоқда.

Лекин президент Ислом Каримов 20 августда имзолаган қонундан сўнг бузилган уй учун товон пули бозор нархида тўланадиган бўлди.

XS
SM
MD
LG