Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:00

Ўзбек телеканали “Авакян+4”ни “GTA” тўдасига боғлади


Фурқат Жўраев ва яна тўрт киши – Арамаис Авакян, Бектемир Умрзоқов, Дилшод Олимов ва Акмал Маматмуродовлар 5 йилдан 12 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Фурқат Жўраев ва яна тўрт киши – Арамаис Авакян, Бектемир Умрзоқов, Дилшод Олимов ва Акмал Маматмуродовлар 5 йилдан 12 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Ўзбекистон давлат телевидениеси Жиззахда армани фермер Арамаис Авакян ва у билан бирга "Исломий Давлат" жангари гуруҳига алоқадорликда айбланиб, узоқ муддатларга қамалган тўрт шахсни Россияда камида 14 та қотилликка масъул, деб кўрилган “Банда GTA”, деб аталувчи гуруҳга боғлади.

Сешанба куни кечқурун Ўзбекистон давлат телевидениеснинг “Тошкент” канали орқали намойиш этилган "GTA ёхуд ўйинга айланган ҳаёт" номли фильмда 5 йилдан 12 йилгача бўлган муддатларга қамалган жиззахлик Арамаис Авакян, Фурқат Жўраев, Бектемир Умрзоқов, Дилшод Олимов ва Акмал Маматмуродовлар Ўзбекистонда Конституциявий тузумни ағдариш йўлида “Банда GTA”га ўхшаш хуфя экстремист ташкилот тузишга ҳаракат қилгани иддао қилинади.

Россияликлар орасида “Банда GTA”, дея ном чиқарган ва асосан марказий осиёликлардан иборат экани айтилган гуруҳ ҳақида дастлабки хабарлар Россия матбуотида 2014 йилда пайдо бўлган эди.

“Банда GTA”, деб аталувчи гуруҳ Москва чеккасида “Ўзбекистон Исломий ҳаракати” учун “киллерлар”ни тайёрлаш билан шуғуллангани, уларни ўз ватанларидаги режимларга қарши курашга тайёрлагани, махсус инструкторлар уларни қурол билан ишлашга ўргатгани ҳақида рус нашрларида босилганди.

Фильмда даъво қилинишича, Фурқат Жўраев 2014 йилда Россия қамоғида ўтирган пайтда “Банда GTA” аъзолари билан учрашган, қамоқдан чиққанидан сўнг у Жиззахга қайтиб, ҳокимиятни ағдариш мақсадида диний экстремистик гуруҳ тузиш ҳаракатига тушган ва атрофига одам тўплай бошлаган.

“Пахтакор” туманига келганидан сўнг Фурқат Жўраев ўзига ҳамфикр излай бошлайди. Унинг мўлжалидагилардан бири, эски таниши, маҳаллада Маис лақаби билан танилган Арамаис Авакян эди. Россияда кўпчиликни вахимага солган "GTA" тўдасига ўхшаб, талончилик, зўравонлик, ўғирлик синггари қонунбузарликларга ихтисослашиб бораётган Фурқат Жўраев ва унинг жиноий шериклари талончилик жараёнида фойдаланиш учун қурол излашади. Жумладан, жиноий гуруҳ аъзолари 2015 йилнинг март ойида Самарқандда Алишер исмли шахсдан 1000 АҚШ долларига "ПМ" русумли тўппонча сотиб олишади. Бундан ташқари жиноий гуруҳ ихтиёрида ов милтиғи ва пневматик ов қуроллар ҳам мавжуд эди", - дейилади Ўзбекистон давлат телевидениесида сешанба куни намойиш этилган фильмда..

Кўрсатувда маҳбусларнинг ўзлари ҳам кўрсатма беришади. Жумладан, Фурқат Жўраев Россия қамоғида диний экстремистик ғоялар таъсирига берилганини айтади.

- Жамол деган бола бизга даъват қилар эди, ҳамма вақт айтар эди, "жиҳод қилиш керак, шаҳид бўлиш керак", деб. "Ҳаммаси муртадлар, ҳаммасини қириб ташлаш керак", дер эди, - дейди фильмда Жўраев.

Фурқат Жўраев, Арамаис Авакян ва уларнинг шериклари февраль ойида Ўзбекистон Жиноят кодексининг қўпорувчилик, ўғрилик, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш каби моддалари билан айбландилар.

Фурқат Жўраеванинг онаси Маҳтума Жўраева Озодлик билан суҳбатда ўғлига экстремистик гуруҳ аъзолигини бўйнига олиши учун тергов изоляторида қийноқларга солинганини айтди.

- Болаларни уришган. Бўйнига қўйиб, нима деса ўшани айтганини такрорлаб турди у бечора болалар, деди Маҳтума Жўраева Озодлик билан суҳбатди.

Маҳтума Жўраева билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:18 0:00
Бевосита линк

Миллати арман бўлган Авакяннинг насроний бўлишига қарамасдан ИШИДга алоқадорликда айбланаётгани Арманистон ҳукуматини ҳам бу масалага эътиборсиз қолдирмаган.

Арманистон Омбудсмани ўзбекистонлик ҳамкасбига Авакяннинг тақдири борасида ташвиш билдириб, хат йўллаган эди.

- Арамаис Авакян бошқа динга эътиқод қилса, миллати ўзга бўлса жиҳодчилар диний экстремистик оқими аъзоларига нима учун аралашиб қолди, деганга ўхшаш саволлар айримларда пайдо бўлиши мумкин. Дунё миқёсида террорчилик ҳаракатларини содир этаётган кучларнинг ҳам, манфур қилмшларининг ҳам Ислом динига мутлақо алоқаси йўқ. Террорчиларни рахнамолари учун иш битса бас, улар учун барча бир восита, - дейилади ўзбек каналида намойиш этилган фильмда.

2015 йил сентябрида Жиззахда ҳибсга олинган ва "Исломий давлат" экстремистик гуруҳи аъзолигида айбланган жиззахлик балиқчи фермер Арамаис Авакянни озод қилиш чақириғи билан онлайн-петиция ҳам ташкил этилганди.

Жиззахда тазйиқларга учраб, қамалиб чиққан ва Ўзбекистонни тарк этиб Канадада сиёсий бошпана топган журналист Улуғбек Ҳайдаров бу петицияни бошлаган эди.

Ўзбекистон давлат телевидениесида намойиш этилган фильмда Улуғбек Ҳайдаров ҳам тилга олинади.

Фильмда айтилишича, Ҳайдаров 2014 йилдан Ўзбекистон фуқаролигидан махрум этилган.

Улуғбек Ҳайдаров Озодлик билан суҳбатда ўзбек телеканалида намойиш этилган фильмни Миллий хавфсизлик хизмати буюртмаси билан қилинган "туҳмат" дея таърифлади.

Улуғбек Ҳайдаров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00
Бевосита линк

Жиззахлик маҳкумлар ҳақидаги фильм АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблюмнинг Тошкентга сафаридан бир неча кун ўтиб намойиш этилди.

Арамаис Авакяннинг хотини ва онаси ҳамда Авакян билан судланган яна бир фуқаро Фурқат Жўраевнинг яқинлари ўтган ҳафта охирида АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида қабул қилинган эди.

Арамаиснинг онаси Флора Авакян элчихонада бўлиб ўтган учрашув чоғида уни, келини Ширинни ҳамда Фурқат Жўраевнинг онасини АҚШ элчиси Памела Спратлен ҳамда ўтган ҳафтада Ўзбекистонга сафар қилган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблюмлар қабул қилганини Озодликка айтганди.

XS
SM
MD
LG