Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:41

Москвада экстремизмда гумонланган 25 киши ушланди


Махсус хизмат ходимлари Москва шаҳри ва Подмосковьеда экстремизм ва террорчиликда кўмаклашишда гумонланган 25 кишини қўлга олди.

ТАСС ахборот агентлиги хабар беришича, "махсус операция ФСБ ва ИИВнинг "Э" маркази ҳамда махсус кучлар ходимлари" иштирокида ўтказилган. Қўлга олинганлар террорчиларга кўмаклашганлик, экстремизм ва Россиядаги яширин ваҳҳобийлик оқимига алоқадорликда гумонланяпти.

Ушланганларнинг қайси мамлакат ватандошлари эканлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Ноябрь ойида Россия ФСБси Москва ва Санкт-Петербург шаҳрида террорчилик ҳаракатлари уюштиришни режалаган, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан иборат минтақавий террорчилик гуруҳини зарарсизлантиргани ҳақида хабар берган эди.

Махсус хизматлар маълумотига кўра, қўлга олинганлар терактлар ташкил қилиш ва Россияда тақиқланган "Исломий давлат" террорчилик ташкилоти бошлиқлари билан алоқада бўлганликларини тан олган.

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари илгари экстремизмда гумонланиб қўлга олинган Марказий осиёликларнинг аксариятига бундай айбловлар, қийноқлар воситасида қўйилишини айтиб келадилар.

XS
SM
MD
LG