Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:51

Мирзиёев ташрифи олдидан Урганчда ободонлаштириш ишлари кучайди


Марказий истироҳат боғи
Марказий истироҳат боғи

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 27 январь куни Хоразм вилоятига ташриф буюради, - дея хабар қилади Озодликнинг мамлакат ҳукуматидаги манбалари.

Уларнинг айтишича, ташриф давомида президент Хоразм вилоятининг туман ва қишлоқларига бориши ҳамда Урганчдаги вилоят ҳокимлиги мажлислар залида махсус йиғилиш ўтказиши кутилмоқда.

"Сафар чоғида президент вилоятнинг баъзи туман ва қишлоқларига, хусусан, Хазорасп туманидаги Питнак эркин иқтисодий ҳудудига ташриф буюриши режалаштирилган. Бундан ташқари, Мирзиёев вилоятдаги боғча, мактаб ва касалхоналарни кўздан кечириши ҳам мумкин", - дейди Озодлик манбаларидан бири.

Ҳукуматдаги манбаларнинг айтишича, президентнинг Хоразм сафари унинг Қорақалпоғистон сафарига ўхшаши кутилмоқда.

"Ҳудди Қорақалпоғистонга боргани каби, Хоразмга ҳам президент ҳукумат аъзолари билан бирга боради ва улар иштирокида йиғилиш ўтказади. Вилоятдаги ижтимойи-иқтисодий аҳвол Мирзиёев томонидан танқид қилиниши мумкин", - дейди Озодликнинг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбаларидан бири.

Президент Мирзиёевнинг Хоразмга режалаштирган ташрифи ҳақидаги хабарларни Урганчдаги Озодлик мобил мухбири ҳам тасдиқлади.

Уларнинг айтишича, шу ҳафтада бошидан бери шаҳарда президент ташрифи олдидан ободонлаштириш ишлари авжига чиққан.

“Хоразмликлар Мирзиёевнинг ташрифини интиқлик билан кутишмоқда. Улар мазкур ташриф вилоятдаги аҳволни яхшилашиншига бир туртки бўлишидан умидворлар”, - дейди урганчлик тадбиркорлардан бири.

XS
SM
MD
LG