Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:07

Комилов америкалик ҳамкасби Рекс Тиллерсонни лавозимга киришгани билан табриклади


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов янги америкалик ҳамкасби Рекс Тиллерсонга мактуб йўллаб, унинг АҚШ Давлат котиби лавозимига расман тасдиқлангани билан табриклаган.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг расмий "Жаҳон" агентлиги хабар қилди.

“Ўзбекистон келгусида ҳам Америка Қўшма Штатлари билан ҳамфикрлилик, ўзаро ҳурмат ва фойда, бир-бирининг манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, технология ва гуманитар соҳалардаги мустаҳкамланиб бораётган шерикчиликни ҳар томонлама рағбатлантириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари юзасидан конструктив мулоқотни тўлақонли қўллаб-қувватлашга қатъий аҳд қилган”, - деб таъкидланади Комилов мактубида.

Тиллерсон 1 феврал куни Давлат котиби лавозимига тасдиқланди ва ушбу идоранинг 69-раҳбари бўлди.

Бунгача у ExxonMobil нефть-газ корпорациясига раҳбарлик қилган. Мазкур ширкат Россияга нисбатан халқаро санкциялар жорий этилгунига қадар “Роснефть” ширкати билан ҳамкорлик қилиб келган.

Санкциялар жорий этилиши ортидан тиллерсон ширкати катта зиён кўрган. Бироқ Тиллерсон Сенатдаги тинглов пайтида Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бир неча ўн йил давомида Тиллерсон Қўшма Штатлардан нефть экспорт қилишга жорий этилган тақиққа қарши курашиб келди.

XS
SM
MD
LG