Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:15

Давомат даҳшати: Коллеж ўқувчиларининг ярми ўқишда йўқ!


Тошкент вилоятининг Нуробод шаҳарчасидаги коллеж биноси
Тошкент вилоятининг Нуробод шаҳарчасидаги коллеж биноси

Ўзбекистоннинг барча туманларидаги касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар давомати бўйича февралда бошланиб, шу кунгача давом этаётган рейдлар натижаларига кўра, юздан зиëд ота-она маъмурий жавобгарликка тортилди¸ ўнлаб ўқитувчилар ва коллеж директорларига хайфсан берилди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ​Умумтаълим ва ихтисослаштирил- ган мактаблар бошқармаси етакчи мутаҳассисининг Озодликка айтишича¸ коллежларда ўтказилган рейдларда давоматнинг ўта пастлиги юзага чиққан.

"Ўлик жонлар" маскани

“Коллежларда журналда исми қайд этилган болалар аслида Россия ва Қозоғистонга ота –оналари билан кетишган” деган мулозимнинг таъкидича¸ республика бўйлаб коллежлардаги “ўлик жонларни” фош қилиш жараëни бормоқда.

Мулозимга кўра¸ Қашқадарë ва Сурхондарë вилоятларида ўқувчилар деярли келмайдиган коллежлар аниқланган.

Бир туманда 24 ота-она жазоланди

Сурхондарë вилояти прокуратураси профилактика бўлими ходимининг Озодликка айтишича, Жарқўрғон ва Қизириқдаги касб ҳунар-коллежларида давомат пастлиги бўйича рейд ўтказилиб айбдорлар жазоланган:

- Қизириқ туманидаги 9 та коллеждан 2 тасининг мудир ўринбосарига хайфсан эълон қилинди. Шунингдек, Қизириқ қишлоқ хўжалик коллежи ўқитувчилари Бобожонов Эгамберди¸ Фармонов Фаҳриддин¸ Чориев Эштемирларга давомат ëмонлигии учун интизомий чора кўрилди. Коллежларга умуман келмаётган 24 нафар ўқувчининг ота- онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қодекснинг 47-моддаси бўйича жаримага тортилди¸ деди суҳбатдош.

Унга кўра¸ айни чоралар бошқа туманларда¸ хусусан Жарқўрғон туманидаги боласини коллеждан олиб қолган ота-оналарга нисбатан қўлланган.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги мулозимининг айтишича¸ Қашқадарëнинг Китоб туманидаги коллежга боласини юбормаган ота-оналар ва давоматни таъминламаган ўқитувчилар жазоланган.

“Китоб коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежидаги 181 нафар ўқувчидан 99 нафари дарсга келмагани юзасидан чоралар кўрилди”, дейди мулозим.

Унга кўра¸ бошқа вилоятлардаги коллежларда ҳам аҳвол бундан дуруст эмас ва ўқувчиларнинг ярми ҳам коллежларга келмаяпти. Мулозим бу гапига мисол қилиб Самарқанд вилояти Қўшробод тумани ва Хоразм вилояти Шовот туманидаги коллежлардаги давомат рақамларини келтирди.

Тикувчилар тайёрлайдиган коллежда тикув машинаси йўқ

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасидаги исми айтилишини истамаган мулозим масаланинг бошқа тарафига эътибор қаратди:

“Ўқиш учун шароитнинг йўқлиги масаласи ҳам борда, ахир! Масалан, Шовот енгил саноат касб-ҳунар коллежида тикувчилик ўргатилади. Лекин бирорта ишлаб турган тикув машинаси йўқ. 300 яқин ўқувчи учун ўнта бузуқ тикув машинаси бор. Чироқ йўқ¸ газ йўқ¸ ота-оналар қиши билан боласини юбормади шамоллаб қолмасин деб. Бу тарафини ҳам ўйлаш керак¸ коллеж турма эмаску бола қамайдиган?! дейди мулозим.

Касаба уюшма ҳавотирда

Мамлакат ҳаëтини ëритувчи мустақил ва маҳаллий нашрлар ҳам давомат масаласини ëритди.

Ўзбекистон коллежларидаги давомат даҳшати ҳақида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси сайти ўтган ой охирида мақола нашр қилди.

Мақола жорий йилнинг февралида республика вилоятларида ўтказилган рейд ҳисоботидан ташкил топган.

Касаба уюшмалари сайтидаги мақолада таъкидланишича, коллежларда исми қайд этилган ўқувчиларнинг Россия ва Қозоғистонга, шунингдек, Тошкент шаҳрига пул топиш мақсадида кетгани юзасидан ҳавотир билдирилади.

XS
SM
MD
LG