Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:42

Рейтер манбалари: Ҳокимият Мирзиёев ва Иноятов қўлида, Азимов четлатилди


“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни ўтган йилдан буён бошқариб келаётган триумвиратнинг бир аъзосини четлатиб, ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга киришди”, деб хабар қилди Рейтер агентлиги Ўзбекистон ҳукуматидаги ўзгаришлардан хабардор манбаларига таяниб.

Агентлик Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили президентлик- ка сайланганини эслатиб, “лекин амалда у ҳокимиятни бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятов билан бўлишишга мажбур бўлиб келаётганди”, деб ёзди.

Лекин Ғарбда узоқ вақт Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг байроқдори сифатида кўрилиб келган Азимов эндиликда четга чиқиб қолди, ислоҳотлар жиловини президент ўз қўлига олди, деган Рейтернинг ҳар икки манбаси.

Рейтер манбаларининг фикрича, ҳокимият икки киши: Мирзиёев ва Иноятовнинггина қўлида қолмоқдаки, бу вазият қарор қабул қилиш жараёни мураккаблиги даражасини пасайтириш потенциалини оширади.

Рейтерга кўра, бу вазият Афғонистон билан чегарадош Ўзбекистондаги барқарорликка путур етишидан хавфсираётган чет давлатлар ҳукуматларини бироз хотиржам қилиши мумкин. Лекин, деб ёзади Рейтер, ҳокимият тепасида қолаётган икки киши ўртасида таранглик мавжуд.

Ўз хабари давомида Рейтер ўзининг ўтган ойдаги бошқа бир хабарида ўзини ислоҳотчи қилиб кўрсатишга уринаётган Мирзиёевнинг иқтисодиётни либераллаштириш, хусусан, сўмни эркин конвертациялаш масаласида эҳтиёткорлик қилаётган Иноятов билан ҳамфикр бўлмаётгани тўғрисида ёзганини эслади.

Агентлик куни кеча эълон қилган материалида ўз манбаларига таяниб, Мирзиёев ўз атрофида иқтисодий ислоҳотлар учун масъул янги команда тузгани, шу пайтгача"Азимовники" деб кўрилган соҳани эгаллаётгани, Азимовга эса, шахсий хўжаликларни товуқ ва лимон кўчатлари билан таъминлаш каби "жўнроқ" вазифалар юкланаётгани, ислоҳотлар ва хорижий сармояларни жалб этиш учун Содиқ Сафоев танлангани ҳақида ёзди.

Рейтер манбасига кўра, 63 яшар Содиқ Сафоев амалда Мирзиёвнинг ташқи ишлар масалалари бўйича асосий маслаҳатчиси бўлиб қолмоқда.

Агентликнинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати ва Содиқ Сафоев офиси бу масалада шарҳ беришдан бош тортган.

XS
SM
MD
LG