Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:22

Қодиров: Чеченистонда ноанъанавий жинсий ориентация деган тушунча йўқ


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “чечен жамиятида ноанъанавий жинсий ориентация деган тушунча йўқ”, деб баёнот берди.

Бу гапи билан Қодиров Чеченистонда жинсий озчилик вакиллари тазйиқ остига олинаётгани ҳақидаги баёнотларни рад этишга уринди.

“Агар Ғарб биздан ўз қоидасини, яъни эркаклар эркакларга, аёллар аёлларга уйланиши мумкин бўлган қоидани қабул қилишни қатъий талаб этаётган бўлса, адашади, бу иллат бизни халқимизга ёт иллатдир”, - деди Қодиров.

Шу билан бирга Чеченистон раҳбари Россия Омбудсмени билан жинсий озчилик ҳуқуқлари бузилгани холатларини ўрганишга тайёрлигини ҳам билдирган.

Жума куни Россия президенти Владимир Путин Омбудсмен Татьяна Москальковага Чеченистонда гейлар тазйиққа учрагани борасидаги холатларни тергов қилишида кўмак беражагини ваъда қилганди.

Россияда чиқадиган "Новая газета" ўтган ой Шимолий Кавказда икки нафар гей ўлдирилгани ҳақда хабар берган.

Чеченистон ҳукумати эса газетани тухматда айблаганди.

XS
SM
MD
LG