Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:50

Ўзбекистонда ОВИР номи ўзгарди, лекин чиқиш виза тизими сақланиб қолади


Ўзбекистонда Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг номи Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ўзгартирилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида хабар берилган.

Халқ орасида “ОВИР” номи билан танилган мазкур идора фуқароларга чиқиш визаси беришга масъул идорадир.

Бугунги кунда хорижга чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликлар учун чиқиш визасини олиш энг оғриқли мавзулардан биридир.

Ўзбекистондан чет давлатга чиқишни истаган фуқаролар бунинг учун давлатдан рухсат олиши лозим.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мулозимининг Озодликка айтишича, ОВИР номи ўзгаргани билан чиқиш виза тизими сақланиб қолади.

Ўтган йили бир гуруҳ ўзбекистонликлар президент Шавкат Мирзиёевдан ОВИР тизимини бекор қилишни талаб этиб, петиция имзолаган эди.

Шу йил январь ойида Ўзбекистон ҳукумати расмий порталида “ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартибини бекор қилиш” лойиҳаси кўриб чиқилаëтгани хабар қилинди.

Ички ишлар вазирлиги¸ хусусан Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг Озодлик гаплашган расмийлари бу лойиҳанинг қонунга айланиш эҳтимоли жуда заиф эканини билдиришди.

XS
SM
MD
LG