Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:42

Олий суд раиси лавозимига қандай одам сайланди?


Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига Козимжон Комиловнисайлаш тўғрисидаги қарорни Олий Мажлис Сенати 27 майда қабул қилган эди.

Олий хўжалик суди раиси лавозимида ишлаб келган Козимжон Комилов Олий суд раиси сифатида Шоюнус Ғозиевнинг ўрнини эгаллади.

Президент Мирзиёев 21 февралда имзолаган фармонга биноан Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, янги форматдаги Олий судга фуқаролик, жиноий, маъмурий ҳамда иқтисодий масалалар бўйича барча ишларни кўриш ваколати берилди.

Uzmetronom сайти ўз фаолиятини 1 июнда бошлаган янги Олий суд раиси лавозимига қандай одам келганига ўз ўқувчилари эътиборини қаратди.

Сайтнинг иддаосича, Козим Комилов ваколатлари кенгайтирилган Олий суд раислиги учун мақбул номзод эмас эди. Сайт хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро баҳсларини ҳал қилишга ихтисослашган юристларнинг айтганларига таяниб, бундай ёзди: “Уларнинг фикрича, К. Комилов Олий хўжалик суди раиси бўлиб турган пайтда бу суддаги ишларни кўриш ким ошди савдосига ўхшаб кетар, ким кўпроқ узатса, ўша ютар эди”.

Ҳажми анча катта мақоласини якунлар экан,Uzmetronom сайти мана бундай хулоса қилган: “Агар мамлакат чиндан ҳам мустақил судлов ҳокимиятини қуришга ва коррупцияни таг-томири билан қўпоришга интилаётган бўлса, тайинланган янги олий қози Ўзбекистон учун шу бугун зарур бўлган одам эмас”.

XS
SM
MD
LG