Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:29

Хоразмда шифокорлар мажбуран яганага чиқарилмоқда


Хоразм вилояти Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг ходимлари ғўза яганасига сафарбар этилган. Бирлашма ходимларининг Озодликка айтишича, далага чиқишга қаршилик билдирганлар ишдан ҳайдаш билан қўрқитилмоқда. Бирлашманинг Озодлик боғланган мулозими эса ходимларни яганага ҳеч ким мажбурламаётгани, улар ўз ихтиёри билан чиқишаётганини айтди.

Сменадан далага

Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасининг исми очиқланмаслигини истаган шифокорларидан бири Озодлик билан суҳбатда ўзи ва яна ўнлаб ҳамкасби бир ойдан буён далада ишлашга мажбурланаётганини айтди.

- Мен эрталаб 8дан сменага тушаман. Кейин яганага кетамиз. Жазирамада тинкамиз қуриб, кечқурун қайтиб келамиз ва тонггача сменага тушамиз. Сменадан чиқиб, яна далага. Бормайман десак бош врачимиз Алишер Хўжахонов “аризангни ёз” дейди. Ҳатто зонтик олиб чиққан қизларни қўлидан зонтикини олиб, синдириб, ҳудди урмоқчидай қўкиб “сенлар байрамга боряпсанларми”, деб уришади, - дейди бирлашма шифокори.

Шунингдек, шифокорларнинг айтишича, Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи қўли остидаги ходимларига яганага чиқаётганликлари ҳақда Ўзбекистон президенти қабулхонаси ва Озодлик радиосига шикоят қилмасликни тайинлаган.

- “Қабулхона ёки Озодликка айтадиган бўлсаларинг ишдан айриласанлар”, деб қўрқитади. Ҳамма яганада, беморларга қарашга улгурмаяпмиз, биз соғлиқни сақлаш тизимида ишлаймизку, қишлоқ хўжалик тизимида эмас, - дейди исмини айтмаган янгиқариқлик шифокор.

Пахтага ихтиёрий

Озодлик мухбири 20 июл куни Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси билан телефон орқали боғланганида, исмини ошкор қилмаган бирлашма мулозими кунига юзга яқин ходим пахта даласига ихтиёрий жўнатилаётганини айтди.

- Қўриқтом қишлоғи далаларида биз ёрдам беряпмиз. Ҳамма докторлар ҳам амбулаторияларнинг ишчилари ҳам ҳамширалар ҳам далада. Кўнгилли равшда хўжаликларга ёрдам беришяпти айни пайтда беморларга ҳам ёрдам беришга улгуришяпти. Икки смена бўлиб чиқишади. 50 одам сменада 50 одам далада. Кўнгилли чиқишади, ҳеч ким уларни мажбурламайди,ўзлари очиқ ҳавода ёрдам беришяпти, - , деди бирлашма мулозими.

Халқаро ташкилотларнинг мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳақидаги тинимсиз чақириқларига қарамай, Ўзбекистоннинг берча вилоятларида бу йил ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари ғўза чопиғи ва яганага жалб қилинмоқда.

Бундан авал Озодлик Андижоннинг Булоқбоши туманида тиббий муассасалар, таълим масканлари ва бошқа деярли барча ташкилотларнинг ишчи-хизматчилари ғўза чопиғи ва яганасига жўнатилгани ҳақда хабар берганди.

Булоқбоши туманида шифокорлар яганада.
Булоқбоши туманида шифокорлар яганада.

Доимий ҳолат

Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмасининг исмини айтмаган ходимига кўра, ишчилар шу ой бошидан буён навбати билан кунлик равишда далада текинга ишлатилмоқда.

- Райздрав ва районо ишчи ходимлари мажбурий ҳайдаляпти. Бу шахсан туман хокимини буйруғи билан. Ҳамма безор ҳокимдан. Ўзику туман учун ҳеч нима қилмади камига ишчи ходимларга тазйиқ ўтказяпти. Қачонгача давом этишини ҳеч ким билмайди. Ҳар куни шахсан ўзи далага келиб нечта ходим чиқаётганини текшириб кетяпти, - дейди булоқбошилик яна бир ишчи.

Шунингдек, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида ҳам тиббиёт ходимлари навбати билан ўтган ой ўрталаридан бери далага ҳайдалмоқда.

Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга чек қўйиш ҳақида олган мажбуриятларига қарамай давлат ишчиларининг дала меҳнатига жалб этилиши ҳар йили кузатилади.

Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга чек қўйиш ҳақида олган мажбуриятларига қарамай давлат ишчиларининг дала меҳнатига жалб этилиши ҳар йили кузатилади.
Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга чек қўйиш ҳақида олган мажбуриятларига қарамай давлат ишчиларининг дала меҳнатига жалб этилиши ҳар йили кузатилади.

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистонда ҳукуматнинг арзон пахта етиштириш истаги давлат идора-ташкилотларининг ходимларини мажбурий меҳнатга олиб чиқарилаётганининг асосий омили эканини айтишади:

- Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга давлат масъул. Ҳукумат мажбурий меҳнатга чек қўйиш учун қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиши, фермерларга ўзлари олган ҳосилдан ўзлари баҳраманд бўлишларига имкон бериши лозим. Фермер ишчини ўзи ёллаб ўзи далада ишлатиши, меҳнат ҳақини ўзи бериши керак, шунда ҳеч ким дала меҳнатига мажбурланмайди, - дейди мажбурий меҳнатга қарши курашаётган Берлиндаги Ўзбекистон-Германия форуми раҳбари Умида Ниёзова.

Бу йил ҳам Ўзбекистон 3 миллиондан ошиқроқ тонналик пахта ҳосилига кўз тикмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда пахта ер майдонлари қисқартирилиб, ўрнига мева ва сабзавот экиш ҳақидаги баёнотларига қарамай ҳукумат бу йил ҳам пахтадан кўп миллион тонналик пахта ҳосили олишга бел боғлаган.

XS
SM
MD
LG