Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:16

Ўзбекистон бозорларида гўшт нархи кескин кўтарилди


Сўнгги пайтларда Ўзбекистон бозорларида гўшт нархи кескин кўтарилгани кузатилди (“Ҳуррият”, 12 июль). Айни пайтда мамлакат бозорларида 1 кг суякли мол гўшти 29-34 минг, лаҳм гўшт эса 35-40 минг сўмгача сотилмоқда. Шу тариқа гўшт маҳсулотлари турига кўра ўртача 3000 сўмга қимматлаган.

Гўшт нархи ошишига “Даракчи” нашри ҳам эътибор қаратган. Қассобларнинг газетага маълум қилишича, Тошкентга вилоятлардан мол олиб кириш қийин бўлаётгани ва ем-хашак нархи кўтарилгани қимматлашувга сабаб бўлган. Аммо газета гўшт нафақат Тошкент, балки мамлакат вилоятларида ҳам ошганини қайд этган.

XS
SM
MD
LG