Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:18

МБ: Жисмоний шахсларга бозор курсида валюта харид қилиш имкони берилади


Яқин келажакда жисмоний шахсларга бозордаги талаб ва таклифлардан келиб чиқиб белгиланган курсларда валюта харид қилиш ёки сотиш имконияти тақдим этилади.

Бу ҳақда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Саидкамол Хўжаев Халқаро пресс-клубнинг бугунги сессиясида баёнот бергани тўғрисида кун.уз сайти хабар қилди.

Хўжаевга кўра, баъзи банкларга юридик шахслар билан валютани бозор нархларида олди-сотди қилишга рухсат берилган ва бувалюта бозорини либераллаштириш томон ташланган илк қадамлардан биридир.

Жисмоний шахсларга бозордаги талаб ва таклифлардан келиб чиқиб белгиланган курсларда валюта харид қилиш ёки сотиш имконияти яқин келажакда тақдим этилишини айтган МБ вакили конкрет муддатни тилга олмаган.

XS
SM
MD
LG