1 август куни олий ўқув юртларига тест синовлари ўтиши муносабати билан Тошкентда жамоат траспортлари жадвалида ўзгаришлар бўлади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, сешанба куни пойтахтдаги жамоат транспортлари 4:30дан иш бошлайди.
Абитуриентлар эрталабки соат 7:30дан 8:30га қадар аудиторияларга киришлари лозим.