Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:59

Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистонда яна иш бошламоқда


Халқаро Human Rights Watch (HRW) инсон ҳуқуқлари ташкилоти узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистонда иш бошламоқда.

Бу ҳақда 5 сентябрь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида бўлиб ўтган форум доирасида маълум қилингани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Форумда Human Rights Watchнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлинмаси директори Ҳью Уильямсон ва ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича офис директори Стив Свердловлар иштирок этди.

Стив Свердловга кўра,Human Rights Watch ташкилоти баъзан мустақил, баъзан танқидий, айрим ҳолларда унча ҳам ёқимли бўлмаган, бироқ ҳар доим ишонарли маълумотни тўплашга кўмаклашувчи ва инсон ҳуқуқлари доирасида Ўзбекистон томонидан қабул қилинган мажбуриятларга тавсиялар берувчи овоз бўлиб хизмат қилади.

Human Rights Watch ташкилоти 1978 йилда ташкил этилган бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида мониторинг олиб бориш, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа умумэътироф этилган ҳужжатларда инсон ҳуқуқларига оид халқаро нормаларга риоя этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни эълон қилиш билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG