Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:46

Қозоғистонда 2018 йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинди


Қозоғистонда 2018 йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинди.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи пайти маълум қилинди.

Қозоқ расмий матбуотига кўра, Ўзбекистон йили доирасида Қозоғистонда ўзбек рассомлари кўргазмалари ташкил қилинади, халқ усталари ҳунармандлик ярмаркаларида иштирок этишади, мусиқа ва театр жамоаларининг гастроллари уюштирилади.

Ўз навбатида 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилиши маълум қилинди.

Қозоғистон раҳбари Ўзбекистонга сафари доирасида Тошкентдаги қозоқ бийларидан ва қози бўлиб ўтган Тўлабий қабрини зиёрат қилишди.

Шунингдек, Назарбоев Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.

Хабарларга кўра, Назарбоевни президент Шавкат Мирзиёев халқаро аэропортга чиқиб кутиб олган.

XS
SM
MD
LG