3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси расмий ташрифи доирасида БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги ҳақидаги масалалар бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳид Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан учрашувди.
Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра,томонлар бошқа масалалар билан бир қаторда озодликдан маҳрум этилган ва ҳибсга олинган шахсларнинг виждон эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш масалаларини муҳокама этган.
“Томонлар бугунги кунда ўтказилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон озодликдан маҳрум этилган шахслар сони бўйича жаҳонда энг паст кўрсаткичлардан бирига эга эканлигини қайд этишди. Ҳар мамлакатнинг ҳар 100 минг аҳолисига 137 нафар маҳкум тўғри келади, бу эса МДҲ ва Европа давлатлари ҳамда АҚШга таққосланганида энг паст кўрсаткичлардан биридир”, дейилган хабарда.
Бир кун олдин Аҳмад Шоҳид Адлия вазирлигида ҳам учрашув ўтказган эди.